ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Ўзбекистон – Австрия: савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар

Тошкентда 9 апрель куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

Тадбирда икки мамлакатнинг иқтисод, савдо-саноат, сармоя, фан, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, енгил ва кимё саноати каби қатор соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания раҳбарлари иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Австриянинг рақамлаштириш ва иқтисодий ишлар Федерал вазирлигининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бош директори Франц Вессинг ва бошқалар икки томонлама ҳамкорлик кўплаб йўналишларда, хусусан, савдо-иқтисодий соҳаларда ривожланиб бораётганини таъкидлади.


Мамлакатимизда Австрия сармояси иштирокида 50 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. 2018 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган. Бугунги кунда Ўзбекистондан Австрияга кимё саноати, металл, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор экани қайд этилди.


Таъкидланганидек, томонлар фармацевтика, кимё, енгил саноат, илм-фан, технологиялар, туризм, стандартлаштириш ва экология каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга. Шунингдек, Ўзбекистонда австриялик истеъмолчиларни юқори сифатли текстиль, сархил ва қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавотлар каби талаб юқори бўлган маҳсулотлар билан таъминлаш имконияти мавжуд.


Тадбир доирасида «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида металл конструкциялар ишлаб чиқариш, металлни рухлашга ихтисослашган заводлар бунёд этиш, Сурхондарё вилояти полиз экинлари етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхоналар қуриш борасида келишувларга эришилди.

* * *

Шу куни Тошкентда Ўзбекистон – Австрия ишбилармонлари бизнес-форуми ҳам ташкил этилди.

Форумда Австриянинг тиббиёт, фармацевтика, озиқ-овқат, кимё саноати, транспорт, логистика, сайёҳлик, қурилиш, энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга ихтисослашган 30 га яқин компания вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида меҳмонлар мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар мазмуни билан таништирилди.


– Ўзбекистонда иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар Австрия ишбилармонларининг мамлакатингизга бўлган қизиқишини оширмоқда, – деди Австрия иқтисодиёти Федерал палатаси вице-президенти Рихард Шенц. – Улар мамлакатингиз ишбилармон доира вакиллари билан энергетика, қишлоқ хўжалиги, тиббий анжомлар ва ускуналар ишлаб чиқариш, фармацевтика, гўшт, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, уруғчилик, юк ташиш каби иқтисодиётнинг кўплаб соҳалари бўйича ҳамкорлик ўрнатишга тайёр.


Тадбирда ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги вакиллари томонидан янги инвестициявий лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Форумда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида B2B форматдаги учрашувлар ташкил этилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example