ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

Давлат божхона қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, «Москва-Андижон» йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини божхона кўригидан ўтказиш давомида фуқаро А.Р. Томонидан 1 минг 859 дона шоколад ва ветеринарияда қўлланиладиган дори воситаларни божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди. Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 22 миллион сўмдан ортиқлиги маълум бўлди.

Шунингдек, «Алмата-Нукус» йўналишида кириб келган поезд йўловчиларидан фуқаролар А.П. ва З.П.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу фуқароларнинг юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган қиймати 9,1 миллион сўмлик 1 минг 426 дона турли хил озиқ-овқатлар, тозалаш ҳамда ювиш воситалари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example