ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Инфляция даражасини жиловлаш – макроиқтисодий барқарорлик кафолати

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ЎзАга маълум қилишича, жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда инфляция даражаси 4,3 фоизни ташкил қилиб, прогноз параметрлари даражасида бўлиши таъминланди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг биринчи чорагида 4,9 фоиз бўлган эди.

Инфляция даражасининг шаклланишида озиқ-овқат товарлари нархининг ўсиши 6,4 фоизни ташкил қилган. Бу мева-сабзавотлар (17,7 фоиз), умумий овқатланиш (8 фоиз), спиртли ичимликлар (6 фоиз), сут (8,1 фоиз), нон ва нон (3,4 фоиз), гўшт маҳсулотлари (3,2 фоиз) нархининг кўтарилиши ҳисобига шаклланган.

Ноозиқ-овқат товарлари 2019 йилнинг биринчи чорагида 2,8 фоизга қимматлашиб, асосан босмахона маҳсулотлари (17 фоиз), алоқа воситалари (10,1 фоиз), тозаловчи воситалар (8,9 фоиз), асосий маиший товарлар (6,4 фоиз), кийим-кечаклар (3,6 фоиз) ва оёқ кийимлари (2,7 фоиз) нархларининг ошиши кузатилди.

Хизматлар тарифларининг ўсиши эса 2,5 фоизни кўрсатди. Бу таълим хизматлари (6,8 фоиз), маиший хизматлар (5,2 фоиз) ва алоқа хизматлари тарифларининг ошиши (4,2 фоиз) таъсири туфайлидир.

Жорий йилнинг биринчи чорагидаги инфляция даражасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:

Мавсумийлик омили. Ҳисобот даврида мева-сабзавот нархлари 17,7 фоизга, сут маҳсулотлари нархлари 8,1 фоизга ошди. Мазкур омилларнинг инфляция даражасига таъсири 1,48 фоизни ташкил этди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда улгуржи нархларнинг 9,9 фоизга, жумладан, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 35,3 фоиз, кийим ишлаб чиқариш 9,2 фоиз, тери маҳсулотлари 8,1 фоиз ва фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш нархларининг 4,2 фоизга ошиши умумий инфляция даражасига 1,03 фоизга таъсир кўрсатди.

Бу жараёнда бошқа омилларнинг таъсири 1,8 фоизни ташкил этди.

Ўз навбатида, жорий йилнинг I чорагида қуйидаги омиллар инфляция даражасини жиловлаш имконини берди:

● ички бозорни истеъмол товарлари билан тўйинтириш мақсадида 2019 йилнинг биринчи чорагида 513,6 миллион доллар (2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 9 фоиз) озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилди.

● 2018 йилда тухум етиштириш 16,2 фоизга, мол ва товуқ гўшти етиштириш 5,7 фоизга, сут етиштириш 4,3фоизга, балиқ етиштириш 12,1 фоизга ошган.

Айни чоғда инфляция даражасини янада жиловлаш ва шу орқали аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши давом этмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example