ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


60 фоиз чиқинди қайта ишланади

Ҳозирги вақтда қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар етарли даражада йўлга қўйилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси: чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш вазифалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.


Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 57 фоизи маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича санитар хизматлар билан тўлиқ қамраб олинган. 2017-2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизими инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича 13 та санитария жиҳатидан тозалаш давлат унитар корхонаси ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та филиали, шунингдек, умумий қуввати йилига 894 минг тонна чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи 183 та хусусий корхона ва 9 та кластер ташкил этилди.


Ҳозирги вақтда қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар етарли даражада йўлга қўйилмаган. Мазкур хизматлар, айниқса, узоқ қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида деярли мавжуд эмас. Мухтасар айтганда, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги инфратузилма қониқарсиз ҳолатда.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали ҳамда ижтимоий мақбул комплексли хизматларни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф муҳитга зарарли таъсирини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги қарори билан 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқланди. Стратегиянинг татбиқи асносида белгиланган даврга келиб аҳоли 100 фоиз санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинади, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 60 фоизга етказилади.

Тадбир доирасида чиқиндиларни бошқаришнинг комплекс тизимини самарали ташкил этишда давлат ва хусусий корхоналар билан бирга аҳолининг ҳам фаол иштироки юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишга доир келишувга эришилди.

Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example