ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8460.92 +2.76
1 EUR = 9439.00 -62.05
1 RUB = 131.06 +1.32
1 GBP = 10760.60 -234.16
1 JPY = 76.87 -0.06
1 AFN = 107.09 -1.49
1 AMD = 17.67 +0.09
1 AED = 2303.67 +0.75


Яна битта халқаро университет филиали очилади

Жанубий Кореянинг Кьюнгин халқаро университети Тошкентда ўз бўлинмасини очишни режалаштирмоқда. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Ушбу ўқув муассасасида тўқимачилик, дизайн, мода, авиация ва туризм, гўзаллик саноати, соғлиқни сақлаш ва кореяшунослик соҳаларида халқаро стандартлар даражасида узлуксиз таълим тизими шакллантирилади.


Филиалнинг мақсадларидан бири – илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, саноат соҳаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замонавий мода ва дизайн тамойилларини ривожлантириш.


Бош муассасадан фарқли равишда Тошкентдаги филиал фақат аёлларга мўлжалланган эмас, балки аралаш бўлади.

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи доирасида филиал очиш ҳақида келишувга эришилди.


20 апрель куни Кьюнгин университети, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўртасида 2019-2020 ўқув йилида филиални очиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.


Бу ҳақда norma.uz сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example