ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


  Бугун юртимизнинг ҳар бир минтақаси, жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам аҳолига сифатли ва замонавий банк хизматларини кўрсатиш юқори даражада йўлга қўйилган.

  Хусусан, тижорат банклари томонидан янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадларини ошириш, иқтисодиётнинг барча тармоқлари, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу борада «Асака» давлат акциядорлик-тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали жамоаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳам таҳсинга лойиқдир.

  Бугунги кунда филиал томонидан тақдим этилаётган молиявий хизматлар аҳолининг барча қатламига манзур  бўлмоқда. Кенг доира учун мақбул шартларда тақдим этилаётган жозибадор омонатлар, турли мақсадлиликни қамраган кредит турлари, замонавий банк технологияларига асосланган янги хизматлар, шунингдек, шинам бино, намунали стендлар ҳамда шаклланган малакали мутахассислар жамоаси  – буларнинг барчаси мижозлар қўнимдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

  Филиалда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш бўйича 2014 йилнинг ўтган 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб, соҳага жами 18,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилганлигини, ушбу маблағлар ҳисобига юзга яқин янги иш ўринлари яратилганлигини қайд этиш жоиз.

  Шунингдек, банк филиали томонидан Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари  ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1047-сонли ва 2009 йил 28 январдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1050-сонли Қарорларига асосан кичик бизнес субъектларига ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш учун 13,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

  Бугунги кунда банклар учун коллеж битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларни иш билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Бунда муассасаларга Юртбошимизнинг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони дастуриламал бўлмоқда. Ўтган даврда филиал томонидан ушбу фармон ижроси юзасидан 913,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

  Таъкидлаш жоиз, филиалнинг коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари кенг миқёсда, турли мазмундаги тадбирлар доирасида олиб борилмоқда.  Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Пайариқ туманларида «Менинг бизнес-ғоям», «Ёш тадбиркор – юртга мададкор» шиорлари остида ўқув амалий семинарлар ўтказилиб, 50 нафарга яқин ёш йигит-қизга имтиёзли кредит хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

  Ёшлар бандлигини таъминлаш масаласида эса, филиал раҳбарияти тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринларини барпо этиш мақсадида тақдим этган лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштириш орқали яхши натижаларга эришмоқда. Ана шундай лойиҳалар жумласига Самарқанд шаҳридаги «Mavj Tur Servis» МЧЖнинг замонавий меҳмонхона хизматларини жорий этиш, Самарқанд  туманидаги «Мароқанд парранда» МЧЖнинг  паррандачиликни ривожлантириш, Булунғур туманидаги «Булунғур узумзорлари» МЧЖнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш кабиларни киритиш мумкин.

  Банк филиали томонидан вилоятда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Юртбошимизнинг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3434-сонли Фармонига асосан филиалда аёл тадбиркорларга 2,3 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда кредит маблағлари ажратилиб, янги иш ўринлари очилиши таъминланди.

  «Асака» ДАТБнинг Самарқанд вилоят филиали томонидан тадбиркорлик соҳасига 2014 йил давомида 28,0 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилган.

 

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example