ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8584.50 +6.14
1 EUR = 9673.87 +45.52
1 RUB = 136.34 +1.82
1 GBP = 10793.29 +50.61
1 JPY = 79.57 +0.47
1 AFN = 107.64 +0.42
1 AMD = 18.05 +0.03
1 AED = 2337.32 +1.67


Боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади

Боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.

Рўйхатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади.

Тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур захирадан тўлдириб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram-канали.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example