ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Ўтган ҳафта биржа орқали 3,1 млрд. сўмлик автобиль рақамлари сотилди

Жорий йилнинг 20-26 май кунлари Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржасида 989,7 млрд. сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 27,4% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 497,8 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «ЎзРТХБ» АЖ Матбуот хизмати маълум қилган.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 1,25 трлн. сўмдан 872,4 млрд. сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 4,3 млн. АҚШ долларлик товарлар сотилди. Экспорт таркибида пахта толаси маҳсулотлари 36%, суюлтирилган газ 22,6%, полиэтилен турли маркалари 22,2% ва бошқа маҳсулотлар 19,3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 19,9 млрд. сўмни ташкил қилиб, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 2,4 млрд. сўмни ёки тузилган битимларнинг 12,1% ни эгалади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 94,3 млрд. сўмлик битимлар тузилиб, 19,1% га кўпайди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 19,2 млрд. сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 748 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд. сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 16,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,7% иккинчи ва 35,6% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

«ЎзРТХБ» АЖ да тузилган битимлар ҳажмининг динамикаси

«ЎзРТХБ» АЖ Матбуот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example