ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Махсус жамғарма транспорт ва логистикани ривожлантиришда ёрдам беради

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2019 йилдаги 429-сон қарори билан белгиланган, у билан Транспорт вазирлиги ходимларини рағбатлантириш тартиби ҳам тасдиқланган, деб ҳабар беради norma.uz.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

● Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом;

● Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом.

Биринчи ҳужжатда Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланган. У юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Транспорт вазирлигининг ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси
Қуйидагилар ҳисобига маблағлар шакллантирилади: Маблағлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

● шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилларда йўловчилар ва юк ташишга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан олинган тушумларнинг 60%и;

● Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан автомобиль ташувлари соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида тузилган баённомалар бўйича ундириладиган жарима тўловлари тушумининг 60%и;

● темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун давлат божининг 20%и;

● автомобиль ва темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш ҳуқуқи учун лицензия олишга берилган аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек халқаро автомобилда ташишларни амалга ошириш учун рухсатнома бланкалари берилганлиги учун йиғимларнинг 100%и;

● шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ички шаҳарлараро йўналишларини йўлга қўйиш учун тендерларда иштирок этиш учун тўловларнинг 100%и;

● «Ўзаэронавигация» маркази» ДК соф фойдасининг 5%и;

● Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларида жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

● халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

● транспорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;

● йўловчи автовокзаллари ва автостанцияларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган умумий фойдаланишдаги фуқаролар қатнов йўлининг оралиқ тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастурлари;

● Транспорт вазирлиги тузилмасидаги ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари учун янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш, уларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

● транспорт соҳасини бошқариш тизимига АКТни жорий қилиш;

● Транспорт вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш, вазирликни сақлаш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш.

Қабул қилинган қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби Транспорт вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига нисбатан татбиқ этилади.

Моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қарор махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Моддий рағбатлантириш ҳар ойлик озиқ-овқат, йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар, ойлик ва чораклик мукофот пуллари, ҳар ойлик устама ва бошқа кўринишда амалга оширилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2019 йилдан кучга кирди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example