ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Эндиликда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари суғурталанади

«Ўзагросуғурта» ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятлари ўртасида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини суғурталаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб ҳабар беради ЎзА.

Президентимизнинг 2018 йил 4 январдаги «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ушбу меморандумдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида агротехника ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган механизациялаштирилган хизматлар даражаси ва сифатини оширишдир. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий техникалар билан таъминланиш, бу борада суғурта тизимидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, «Ўзагросуғурта» АЖ фаолиятининг асосий йўналиши сифатида деҳқон-фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга кенг кўламли суғурта хизматларини кўрсатиш белгиланган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган янги қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олувчилари ва машина-трактор паркларини, шунингдек, пахтачиликка ихтисослаштирилган тўқимачилик кластерлари тизимли қўллаб-қувватланади. Қишлоқ хўжалигига жалб этилган корхоналар ва ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш механизмларини бугунги кун талабларига мослаштиришга хизмат қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example