ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Кам ҳосил олинганда зарарни суғурта товони қоплайди

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 17.06.2019 йилдаги 505-сон қарори), деб ҳабар беради Norma.uz сайти.

Ҳужжат суғурта шартномасини тузиш тартибини, суғурта товони тўланадиган суғурта ҳодисаси, шунингдек экинлар ҳолати мониторинги ва унинг натижаларини расмийлаштириш механизмини белгилайди.

Суғурта ҳодисасини келтириб чиқарувчи ҳодисалар оқибатида экинлар зарарланиши ёки нобуд бўлиши натижасида ҳосилни олиш имконияти камайса ёки йўқолса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 10 иш куни ичида бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида хабарнома беради. Мазкур хабарномага асосан суғурталовчи ва ишчи гуруҳ томонидан экинга етказилган зарар жойида ўрганиб чиқилади ва далолатнома тузилади.

Суғурта қилдирувчининг суғуртага қабул қилинган 1 гектар экин майдони учун ҳосилдорлик қиймати билан жорий йилда 1 гектар экин майдонидан ҳақиқатда олинган ҳосилдорлик қиймати орасидаги фарқи экиндан кўрилган зарар деб ҳисобланади.

Суғурта товони миқдори жами экин майдонидан олинган ялпи ҳосил ва тушган суғурта мукофоти миқдори ҳисобга олинган ҳолда, суғурта пули (суғурта жавобгарлиги) доирасида ҳисобланади. Экинни экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш даврида қуйидаги ҳолларда суғурта товони 5% камайтирилади:

● ўғит белгиланган меъёрдан кам берилган бўлса;

● бегона ўтлар босиб кетган бўлса;

● ўз вақтида суғорилмаган (сув берилмаган) бўлса.

● чамаланган (апробациядан ўтказилган) ҳосил олинмаган бўлса (мазкур ҳолатда суғурта товони «камайтирилиши мумкин», яъни мумкин, бироқ шарт эмас, таҳр.).

Суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилганда суғурта қилдирувчи билан биргаликда суғурта ҳодисаси тан олинганлиги тўғрисида далолатнома тузади.

«Ўзагросуғурта» АЖ томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари (бу ерга ва бу ерга қаранг) етиштириш учун бериладиган имтиёзли кредитларнинг 4%и миқдорида суғурта харажатларига ажратиш бўйича ҳар йили:

● бошоқли дон экинлари ҳосили учун – 1 февралгача;

● пахта ҳосили учун – 1 июнгача бўлган муддатларда суғурта шартномалари расмийлаштирилади.

Молия вазирлиги бўлғуси ҳосил суғуртасининг зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, юқорида келтирилган суғурта харажатлари миқдорига ўзгартириш киритиши мумкин. Бунда кўрсатилган шартномалар бўйича солиқ товонининг 80%и «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан қопланади, қолган қисми – Молия вазирлиги томонидан «Ўзагросуғурта» АЖга ажратиладиган бюджет субсидияси орқали қопланади. Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи хўжалик субъектларидан тушган жами суғурта мукофотлари «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан жамланади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштиришни молиялаштириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳажмини тасдиқлашда кредитлашнинг дастлабки 2 ойида суғурта қилиш харажатлари учун етарли миқдорда маблағлар ажратилиши таьминланади. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан биргаликда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига тегишли топшириқ берилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2019 йилдан кучга кирди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example