ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштириш

«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (525-сон, 25.06.2019 й.), деб ҳабар беради Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Huquqiy axborot» Telegram-канали.

Қарорга мувофиқ:

● Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади;

● 2020–2021 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда «Ангрен» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурга киритилади.

Мазкур эркин иқтисодий зона ҳудудида умумий қиймати 24,5 млн. АҚШ долларилик истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example