ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


«Ўзагросуғурта» суғурта бозорида етакчи

Яқинда «Ўзагросуғурта» АЖнинг 2018 йилда суғурта фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларига якун ясаш, 2019 йилда Жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йуналишларини белгилаб олиш ва бошқа масалалар юзасидан акционерларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда компания раҳбарияти ва акциядорлар жамиятнинг ўтган йилги фаолияти ва келгуси режалари ҳақида фикр юритишди.

Таъкидландики, «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда жамиятнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунда «Ўзагросуғурта» АЖ қишлоқ хўжалик корхоналарига ва қишлоқ аҳолисига 175 та ҳудудий бўлинмалари, 14 та филиаллари ҳамда 25 та суғурта марказлари орқали 100 дан ортиқ суғурта турлари билан суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Агар компаниянинг 2018 йилда эришган натижаларини рақамларда таҳлил қилсак, жамиятда ўсиш суръатлари юқори эканининг гувоҳи бўламиз. Жумладан, ўтган йилда жамият томонидан 178,8 млрд. сўм суғурта мукофотлари таъминланиб, бизнес-режадаги кўрсаткичлар ижроси 112 фоизга таъминланди.


Шунингдек, ҳисобот даврида жамият томонидан олинган суғурта мажбуриятлари бўйича жами 64,9 млрд.сўм суғурта товонлари тўлаб берилди, шундан 45,6 млн.сўм (70,2%) қишлоқ хўжалик суғуртасига, 10,6 млн.сўми (16,3%) аҳоли суғуртасига, 8,7 млрд.сўм бошқа суғурта турларига тўғри келди. Умуман олганда, республикамиз суғурта бозорида суғурта мукофотларининг 11 фоизи, суғур товонларининг 14 фоизи «Ўзагросуғурта» АЖ улушига тўғри келиб 2018 йилда жамият суғурта бозорида етакчилик қилди.


Таъкидлаш лозимки, жамият томонидан мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш, фермер хўжаликларини суғурта хизматлари билан қамров даражасини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиб, ҳудудларнинг иқлим шароитлари инобатга олиниб, шартномаларни тузиш муддатлари узайтирилди ҳамда ҳар бир ҳудуд бўйича экинлар ҳосили учун алоҳида суғурта тарифлари ишлаб чиқилди.

Соҳада суғурта агентларининг кўпайтиришга жиддий эътибор қаратилиши, зарар кўрган аҳоли мол-мулкига суғурта товонларининг ўз вақтида тўлаб берилиши натижасида аҳолининг жамият фаолиятига бўлган ишончи янада ошди ҳамда тизимда фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар ва агентлар сони ҳам ортиб 3 542 нафарни ташкил этди.


Қайд этилдики, эришилган кўрсаткичларга кўра суғурта бозорида фаолият юритаётган суғурта ташкилотлари орасида 2018 йил натижалари бўйича тузилган суғурта шартномалари, йиғилган суғурта мукофотлари ва тўланган суғурта товонлари бўйича жамият етакчи ўринни эгаллади. Жамият томонидан ўтган давр мобайнида 3,161 мингдан ортиқ суғурта шартномалари расмийлаштирилиб, суғурта бозорида қарийб 48 фоизи жамият улушига тўғри келгани фикримиз тасдиғидир.


Айтиш жоиз, қонунлар билан жорий этилган мажбурий суғурта турларини оммавий тарзда юритиш учун жамият тизимида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳудудий бўлинмалар томонидан қўшимча ваколатхоналар очилиб, транспорт воситалари гавжум жойларда жойлаштирилиши, марказлаштирилган алоқа тизимининг жорий этилиши, ҳудудларда турли ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларининг уюштирилиши ва суғурта шерикчилиги аъзолари ўртасида ягона тизимли дастурий таъминот жорий этилиши натижасида мижозларга бир қатор қулайликлар яратилиши шулар сирасидандир.

Шу билан бирга, «Ўзагросуғурта» АЖ алоҳида муҳим вазифалар турганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хусусан, аҳоли ва жамият мижозларининг эҳтиёжларини ҳамда таклифларини тизимли ўрганиш ва фаолиятни такомиллаштириш кадрлар малакасини ошириш, суғурта соҳасида хорижий тажрибани ўрганиш ва ижобий тарафларни жорий этиш, аҳолини молиявий билимларини ошириш, жойларда учрашувларни ва сайёр қабулларни кенгайтириш каби вазифалар белгиланди.

Йиғилишда, 2019 йил учун Президентимиз томонидан белгилаб берилган иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларидан келиб чиқиб, жамиятнинг устувор йўналишлари аниқлаб олинди. Хусусан, янги суғурта турларини ривожлантириш, кўрсатилаётган қишлоқ хўжалик суғуртаси сифатини такомиллаштириш ва бу йўналишда таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, жамиятнинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ҳамда тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тизимда очиқликни ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ОАВлари ва интернет тармоқларида жамият фаолиятини тизимли ёритиб бориш каби вазифалар белгилаб олинди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example