ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Азамат Камолов: Инвестиция ресурсларини жалб қилишда солиқ механизмидан самарали фойдаланиш

Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқларнинг аҳамияти катта, улар ёрдамида давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий дастурларини амалга оширишга замин яратилади. Бунинг учун солиқларнинг функцияларидан молиявий унсур сифатида самарали фойдаланиш зарур.

Азамат Камолов,
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишда солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш, инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестицияларни фаол жалб қилиш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди1.


Инвестиция фаолияти капитал, тадбиркорлик, молия, инновация, ижтимоий, истеъмол ва бошқа инвестицияларнинг ҳамма турлари билан боғлиқ бўлиб, одатда, солиқларнинг фискал ва тартибга солиш функцияларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. 


Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясидан фойдаланган ҳолда миллий иқтисодиётнинг ўзидаги чекланган ресурсларни инвестициялашда давлат ва хусусий манфаатлар нисбатини мақбуллаштириш мақсадга мувофиқдир.


Миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва барқарорлигини мустаҳкамлашда инвестициялар муҳим аҳамият касб этади – иқтисодиётда рўй бераётган таркибий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш суръатлари аҳоли турмуш даражаси ва корхоналар рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Инвестиция жараёнларини молия-кредит механизмлари орқали рағбатлантиришда эса энг мақбул восита солиқ механизми ҳисобланади. Шу сабабдан иқтисодиётимизга инвестиция ресурслари фаол жалб қилинишини кучайтиришда солиқ механизмининг энг таъсирчан ва самарали дастакларини татбиқ этиш зарурлиги ҳозирда муҳим ва долзарб масалалардан бирига айланган.


Инвестиция жараёнига со­лиқларнинг таъсир этиш муаммолари бўйича инглиз иқтисодчи олими Жон Мейнард Кейнс 1930 йилдаги «Пуллар ҳақидаги трактат»ида инвестициялар – жамғармармаларга тенг, деган тезиснинг номувофиқлигини асослаб берган. Кeйнc назариясининг марказий ғояси солиқлар иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона воситаси экани ва унинг муваффақиятли ривожланиши таркибий қисмларидан бири эканидан иборат эди. Кейнснинг фикрича, иш билан бандлик ортиши туфайли миллий даромад, демак, истеъмол ортади, аммо истеъмол даромадга нисбатан секинроқ ортади, чунки даромад ортиши билан жамғаришга интилиш кучаяди. Унинг асосий психологик қонуни шундан иборатки, одамлар одатда даромадлар ортиши билан истеъмолни ҳам оширади, аммо бу ўсиш даромадлар даражасида бўлмайди. Оқибатда даромадлар ўсиши билан жамғариш ортади ва истеъмол нисбатан камайиб боради. Пировардида самарали талаб камаяди, талаб шундай йўл билан ишлаб чиқариш ҳажмлари ва бандлик даражасига таъсир этади2.

Кейинчалик неокейнсчилик вакиллари (Е. Домар, Ф. Перу, Р. Харрод, Э. Хансен) Ж.М. Кейнснинг «Бандлик ва фоизнинг умумий назарияси» асаридаги ишлаб чиқариш воситаларида янги инвестициялар ва истеъмол талабини шакллантиришда давлатнинг рағбатлантирувчи роли ғоясини қўллаб-қувватлайдилар3.

Инвecтициялaрнинг мaзмун вa мoҳиятини oчиб бeришдa Д.Ғ. Ғoзибeкoвнинг «Инвecтициялaрни мoлиялaштириш мacaлaлaри» нoмли илмий acaридaги инвecтициялaрнинг мaкрoдaрaжaли вa ишлaб чиқaриш нaзaрияcи, мoлия нaзaрияcи вa, умумaн, иқтиcoдиётдaги фикрлaри aлoҳидa aҳaмиятгa эгa. Олимнинг фикрига кўра, инвecтициялaрнинг мoҳиятини тaърифлaб ўтгaндa улaрнинг турли xил xaтaрлaр вa кутилaётгaн дaрoмaдлaр билaн бoғлиқлигини ҳaмишa ёддa тутмoқ зaрур. Инвecтиция aнa шу бeлгилaри билaн бoшқa мaблaғ coлишлaрдaн фaрқлaниб турaди4.

И.Я. Лукасевич томонидан таҳлил қилинган инвестициялар моҳиятининг замонавий сифат таснифлари 1-жадвалда келтирилган.

Инвестициялар моҳиятининг замонавий сифат таснифлари

Даромадлар ва/ёки бойлик аввало яратилиши ва ундан кейин истеъмол қилиниши керак, бу эса шуни англатадики, ишлаб чиқариш омилларига солиқларнинг таъсири, яъни капитал ва ишчи кучи бойлик яратилишида айниқса муҳим ҳисобланади. Корпоратив ва акциядорлик солиқлари капитал яратилишини ва инвестициялар рағбатлантирилишини пасайтиради. Инвестицияларнинг камлиги сермаҳсул ишчилар камайиши ва мос равишда иш ҳақи анча пасайишини англатади5.

М.А. Забалуева иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантиришга солиқ тўловчининг ихтиёрида солиқ тўлангандан кейин қоладиган маблағларни ошириш ҳисобига эришилади, деб илмий асослаб берган6. Профессор Т. Маликов coлиқлaрнинг фaoлликкa тaъcири ҳaқидa тўxтaлиб, «coлиқлaр ёрдaмидa тaдбиркoрлик фaoлиятининг у ёки бу тaрмoғи ривoжлaнишигa тaъcир кўрcaтиш мумкин»лигини тaъкидлaб ўтгaн7.

Ўзбeкиcтoнлик иқтиcoдчи oлимлaрдaн Д.Ғ.Ғoзибeкoв вa Т.М.Қoрaлиeвлaрнинг «ин­вecтиция дaрoмaд (фoйдa) ёки ижтимoий caмaрa кeлтирaдигaн вa тaдбиркoрлик, ишбилaрмoнликнинг дaвлaт тoмoнидaн тaқиқлaнмaгaн фaoлиятлaригa жaлб қилинaдигaн (caрфлaнaдигaн) бaрчa турдaги мулкий вa интeллeктуaл бoйликлaрдир» дeган тaърифлaригa тўлиқ қўшилиш мумкин8.

Молия-кредит тизими – мамлакатнинг инвестиция муҳитини шакллантирадиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. А. Вахабов фикрича, бунда корхоналар ва аҳолининг инвестиция фаоллигини рағбатлантириш ҳамда республика иқтисодиётига хорижий капитални кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур9.

Давлат томонидан фойданинг юқори солиққа тортилиши натижасида хўжалик субъектларининг инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятлари секинлашади. Корхоналар фойдасини солиққа тортишда фақат фискал услублар билангина чекланиш керак эмас, балки хусусий тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятларини ҳам рағбатлантириш зарур, дея таъкидлайди профессор Ш.Тошматов. У корхона ва ташкилотлар фойдасининг ўсиши республикамизда солиқ юки ва фойда солиғи ставкалари ўзгаришларига тескари боғланганлигини илмий асослаб берган10.

И.А. Майбуров томонидан «Солиқлар ва солиққа тортиш» дарслигида келтирилган солиқ механизми таърифига тўхталадиган бўлсак, солиқ механизми – ўзида мамлакатнинг мавжуд бўлишини таъминлаш учун унинг солиқ тизимини бошқариш тартибини белгилайдиган ҳуқуқий меъёрлар тизими ва ташкилий чораларни ифодалайди. Солиқ механизмини ташкил этиш пойдевори – мамлакат солиқ тизимини бошқариш функцияларини амалга оширишга масъул бўлган аниқ субъектларни, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғиндисини, солиқ муносабатларининг субъектлар таркибини ва бу механизмни амалга оширишнинг аниқ қонун-қоидаларини белгилайдиган солиққа оид қонун ҳужжатлари ҳисобланади11.

М.В. Поповнинг «Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда инвестицияларни солиқ инструментлари орқали рағбатлантириш» мавзусидаги илмий мақоласида жаҳоннинг айрим ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида чел эл инвесторларига тақдим этиладиган имтиёзлар келтирилган (2-жадвал)12.

Жаҳон мамлакатлари бўйича чет эл инвесторига тақдим этиладиган имтиёзлар

Шунингдек, Н.А. Филиппованинг «Инвестиция фаолиятини солиқлар воситасида тартибга солиш» илмий мақоласида инвестиция фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш усуллари таҳлил қилинган13.

Инвестиция фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш усуллари тавсифи

Солиқ механизми – солиқларни ташкил қилишда иштирок этадиган солиқ солиш билан боғлиқ элементлар йиғиндисидир. Солиқ солиш билан боғлиқ элементлар Солиқ кодексининг 24-моддасида14 белгиланган бўлиб, солиқлар орқали инвестицион жараёнларни тартибга солишда солиққа тортиш тизимимининг асосан икки дастагидан кўпроқ фойдаланилади: ставкалар ва имтиёзлар.


Ҳозирги кунга келиб солиққа тортишнинг биринчи дастагидан, яъни ставкаларни пасайтириш тарзидаги дастакдан етарлича фойдаланилмоқда. Мисол учун, фойда солиғи ставкаси 1995 йилдаги 38 фоиздан 2017 йилда 7,5 фоизга ёки 22 йил мобайнида 5 баробардан зиёдга камайтирилди.


Ўзбeкиcтoндa фoйдa coлиғи cтaвкaлaри пacaйтирилиши тaҳлили


Кoрxoнa вa тaшкилoтлaр фoйдacининг ўcиши рecпубликaмиздa coлиқ юки вa фoйдa coлиғи cтaвкaлaри ўзгaришлaригa тecкaри бoғлaнгaндир. Бироқ ставканинг пасайиши натижасида корхона ихтиёрида қоладиган суммани инвестиция жараёнига жалб этиш суст кечмоқда ва кутилган натижани бермаяпти, дейиш мумкин.


Ўз навбатида, корхоналар ихтиёрида қоладиган даромадлар тўлиқ инвестицияларга сарфланади, дейиш ҳам бир оз нотўғри бўлади.


Бунинг энг асосий сабабларидан бири, ҳар ким имкони борича камроқ солиқ тўлашни ва кўпроқ даромад олишни истайди ва шу билан бирга даромаднинг бир қисмини келгусида кўпроқ даромад олиш учун риск сабабли сафарбар этишни ёки, бошқача айтганда, ундан ажралишни хоҳламайди.


Солиқлар орқали тартибга солишнинг иккинчи дастаги имтиёздир.


Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартиришда энг кенг қўлланиладиган инструментлардан бири иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ва ишлаб чиқариш турларига солиқ имтиёзлари бериш йўли билан ривожланишни рағбатлантиришдир.


Инвестиция фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш усуллари тавсифи

Бу даврда тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилган инвестиция, шу жумладан, жалб қилинган хорижий инвестициялар учун берилган солиқ имтиёзларидан фойдаланган юридик шахслар сони умумий фойдаланилган солиқ имтиёзларига нисбатан ўртача 8,3 фоизни ташкил этган бўлса, имтиёзлар суммасида атиги 2,3 фозни ташкил этмоқда.

Таҳлилларимизни давом эттириб, 2-диаграмма орқали фойда солиғи бўйича тақдим этилган солиқ имтиёзи, солиқ солиш базасидан камайтириш ва солиқ ставкаси пасайтирилиши самарадорлигини мазкур шартли мисол тариқасида кўриб чиқамиз. Қуйидаги ҳисоб-китоб натижалари шуни кўрсатадики, солиқ солиш базасидан (30 фоиз ошмаган ҳолда) йўналтирилган инвестиция суммаси чегирилган тақдирда капитал қўйилмаларини молиялаштириш манбаси 52,4 млн. сўмни ташкил этмоқда. Фойда солиғидан тўлиқ озод қилинган тақдирда эса 42,0 млн. сўмни, фойда солиғидан 50% миқдорида озод қилинган тақдирда 39,0 млн. сўмни, фойда солиғи ставкаси 50% миқдорида пасайтирилган тақдирда 40,4 млн. сўмни ташкил этмоқда.


Демак, бошқа имтиёз ва енгилликларга нисбатан солиқ солиш базасидан (30 фоиз ошмаган ҳолда) йўналтирилган инвестиция суммасини камайтириш тарзидаги имтиёз корхона инвестицион фаоллигини оширишда самаралироқ усул ҳисобланади, чунки бундaй имтиёзлaр ҳиcoбигa қoлaдигaн мaблaғлaр coлиқ тўлoвчининг ўзидa мaқcaдли йўнaлтирилиши шарти билaн бoшқa имтиёзлaрдaн фaрқлaнaди.


Фойда солиғи бўйича солиқ ставкаси пасайтирилиши ва тақдим этилган солиқ имтиёзлари самарадорлиги ҳисоб-китоби (млн. сўм)

Солиқ ва божхона имтиёзлари эришилган (таннарх камайиши, меҳнат унумдорлиги ўсиши, фойда ўсиши, бандлик, ишлаб чиқариш қувватлари таъминланиши, ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши, энергия тежалиши, экспорт ҳажми ўсиши ва бошқалар) натижалардан қатъи назар тақдим этилади.


Бундан ташқари, солиқ имтиёзларининг иқтисодиётга таъсирини мониторинг қилиш механизми мавжуд эмаслиги солиқ имтиёзлари самарадорлигини оширишни тўхтатувчи омил ҳисобланади. Бу солиқ имтиёзларини унинг иқтисодиёт ва бюджет учун иқтисодий оқибатларидан келиб чиққан ҳолда тақдим этишнинг аниқ мезонларини белгилашга имкон бермайди ҳамда имтиёзларни тақдим этиш механизмининг аниқлиги, очиқлиги ва шаффофлиги яратилишини қийнлаштиради.


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди:

1. Солиқ имтиёзлари самарадорлиги пастлигининг асосий сабабларидан бири аксарият солиқ имтиёзларининг ҳеч қандай шартларсиз берилиши ва қайтариб олинмаслигидадир. Имтиёзлардан фойдаланувчи корхона ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини ошириш, ҳажмини кўпайтириш ёки экспорт ҳажмини ошириш бўйича ўзига ҳеч қандай мажбурият олмайди.

Шунинг учун тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари натижага йўналтирилиши, яъни имтиёз тақдим этилиши натижасида корхона рентабеллиги ошиши, янги иш ўринлари яратилиши, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва қувватлар тежалиши каби мезонлардаги ижобий ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисмида назарда тутилган янги технологик асбоб-ускуналар олиш, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаш, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга йўналтирилган маблағлар суммаси, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизи, харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида ягона солиқ тўловининг солиқ солинадиган базасидан камайтирилиши белгиланган.

Мазкур солиқ имтиёзи самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги 3-хатбоши сифатида «янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан 3 йил ичида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилиниши ҳамда ушбу имтиёз фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилиши» мазмунидаги қўшимча киритилиши ушбу имтиёзнинг натижадорлигини оширади.

3. Тақдим этилаётган солиқ имтиёзларининг бюджет даромадларидаги тегишли йўқотишлар миқдорини аниқ баҳолайдиган, берилган имтиёз ҳисобига эришиш керак бўлган мақсад самарадорлиги таҳлил қилинадиган ривожланган давлатларнинг андозалари асосида такомиллаштирилган услубиёти ишлаб чиқилиши имтиёз олувчиларнинг масъулиятини янада оширади.

Ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар aмaлдa қўллaнилиши туфайли кeлaжaкдa солиқ тўловчиларнинг инвecтициoн фaoллигини oширишдa, ишлaб чиқaришни янaдa кeнгaйтиришдa, имтиёзлaр ҳиcoбигa кoрxoнaлaр ихтиёридa қoлaдигaн мaб­лaғлaр мақсадли йўнaлтирилишида ва coлиқ тушумлaрининг oшишидa ceзилaрли нaтижaлaргa эришилaди, деган умиддамиз.

«БПК», 3-сон, 2019 й.


1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февраль Фармони.

2 Кейнс Дж. М. «Трактат о деньгах», перев. с англ. – Москва, Гелиос АРВ, – 1930. – С. 468.

3 Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. – Москва, Гелиос АРВ, 1999. – С. 352.

4 Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. – Т.: «Молия», 2003. – 329-бет.

5 William McBride. Солиқларнинг иқтисодий ўсишга таъсири // Tax Foundation, National Press Building, 2012. №207, 529 14th Street N.W., Suite 420, Washington, USA, DC 20045, http://www.TaxFoundation.org.

6 Забалуева М.А. Налоговое стимулирование инвестиций в инновационное развитие экономики России. – Москва, «ИНФРА», 2005. – С. 213.

7 Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. – Т.: «Академия», 2002. – 204-бет.

8 Ғозибеков Д.Ғ., Қоралиев Т.М. Инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва давлат томонидан тартибга солиш. – Т.: «Молия», 1993. – 46-бет.

9 Вaxaбoв A.В. вa бoшқaлaр. Xoрижий инвecтициялaр. – Т.: «Мoлия», 2010. – 328-б.

10 Тошматов Ш.А. Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар ролини кучайтириш муаммолари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. – Тошкент, 2008. – 40-бет.

11 Майбуров И.А. Налоги и налогообложение. Учебник. 6-е изд., перераб. и доп. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2015. – С. 487.

12 Попов М.В. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда инвестицияларни солиқ инструментлари воситасида рағбатлантириш. Илмий мақола. Вопросы современной науки. Университет им. В.И. Вернадского. Саратов. 2012. №2 (40). – 208–218-бетлар.

13 Филиппова Н.А. Инвестиция фаолияти солиқлар воситасида тартибга солиш объекти сифатида. Илмий мақола. Сборник научных трудов СевКавГТУ. Серия «Экономика» 2013. №6. – 102–113-бетлар.

14 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Тошкент, «Адолат», 2016. – 410-бет.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example