ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Солиқ: хорижликлар учун Tax free, жарима енгиллашуви ва бошқа янгиликлар

Шавкат Мирзиёев «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди, деб ҳабар беради Ishbilarmon.uz сайти.

Қарорга кўра:

● тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, солиқ органларининг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этиш тартиби ўрнатилади;

● 2020 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;

● чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax free») тартиби жорий этилади;

● cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи «инвестициявий солиқ кредитлари» институти жорий этилади;

● солиқ тўловчи – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

● 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади;

● 2020 йил 1 январдан бошлаб Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;

● «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган «Юк ташишлар мониторинги» ахборот платформаси ишлаб чиқилади;

● Савдо-саноат палатаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан биргаликда инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш мақсадида «Чекни талаб қил ва совға ютиб ол» оммавий акциялари ўтказилади;

Шунингдек, қарор билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси ҳамда Стратегияни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example