ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Афғонистонда UzAuto машиналари йиғилади

Тошкентда ўтган икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг илк йиғилишида Ўзбекистон томони бир қанча таклифлар киритди, деб ҳабар беради Ishbilarmon.uz Telegram-канали.

Жумладан, Афғонистонда UzAuto енгил автомашиналарини йирик узелли йиғишни йўлга қўйиш, ўзбек мутахассислар томонидан қўшни мамлакатда геологоразведка ишларини ўтказиш режалаштирилди.

Шунингдек, ўзаро савдо алоқаларини жонлантиришга ҳам эътибор берилади, бу борада «Термиз Карго» халқаро логистика марказидан самаралироқ фойдаланиш кўзда тутилган.

Айтилишича, 2018 йилда икки қўшни давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 600 млн. долларга етди, жорий йил январь-май ойларида эса, жами 215 млн. долларлик олди-сотди амалга оширилган.

Ўзбекистон томони таклиф этган истиқболли лойиҳалар сирасида, шунингдек, нефть маҳсулотлари ва озиқ-овқат этил спиртини етказиб бериш, Мозори Шарифдаги тўқимачилик фабрикасини, учта ёғ-мой заводини ва энергия тармоқлари жиҳозларини тиклашда қатнашиш ҳам мавжуд.

Афғонистон молия вазири Муҳаммад Қайюмий Тошкент учун Афғонистон тоғ-кон саноати қизиқарли бўлишини билдирди: «Мамлакатимиздаги фойдали қазилмалар қиймати 1 трлн. долларга баҳоланмоқда», – деди вазир. Жумладан, ўзбекистонлик мутахассисларга темир рудаси ва нефть-газ захираларини ўрганиш таклиф этилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example