ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9537.55 +26.56
1 EUR = 10545.67 +69.31
1 RUB = 149.88 +2.09
1 GBP = 12527.57 +227.01
1 JPY = 87.83 +0.98
1 AFN = 122.43 +0.65
1 AMD = 20.02 +0.04
1 AED = 2596.81 +7.24


Фойдаланишдаги автомобиль ўрнига янгисини олиш мумкин

«Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди, деб ҳабар беради «Huquqiy axborot» Telegram-канали.

Қарорга мувофиқ 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

● енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;

● енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;

● юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;

● автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;

● корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, «ЕRP» автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;

● ҳамёнбоп енгил автомобилларнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш;

● «Ўзавтосаноат» АЖ таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш.

Қарор билан ўрнатилган тартибга мувофиқ:

2020 йил 1 январга қадар «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича техник топшириқлар оригинал ишлаб чиқарувчи (ОЕМ) ёки автомобиллар лицензиари томонидан тасдиқланган (белгилаб қўйилган) ёки тавсия этилган маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан ёки бундай талаб автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича асосий, лицензион ва инвестициявий битимлар, шунингдек, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича битимлар, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича битимлар билан ўрнатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилмайди.

● 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича «UzAutoMotors» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади;

● 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олганлик учун йиғим автомобиллар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади;

● «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган айрим активлар қуйидагича сотилиши мумкин:

● қўшилган қиймат солиғини (кўчмас мулк учун) ва ҳақиқий қийматини (хўжалик жамиятларидаги улушлар ва акциялар пакети учун) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини баҳоламасдан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига бошланғич баҳоси бўйича аукционга қўйиш орқали;

● савдога қўйилган вақтдан буён икки ой ичида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич баҳосини қадам-бақадам тушириб бориш орқали.

● 2019 йил 1 октябрдан бошлаб илгари фойдаланишда бўлган автомобилларни расмий дилерлик ташкилотига топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастури татбиқ этилади.

Бунда:

● фойдаланилган автомобилларни сотишда ҚҚСни ҳисоблаш учун ҚҚС суммасини ўз ичига олган сотилаётган объектнинг сотиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ солиққа тортиш базаси бўлиб ҳисобланади;

● расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган қуйидаги олди-сотди шартномаларига нисбатан мажбурий нотариал расмийлаштирув татбиқ этилмайди:

● белгиланган шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларни харидорга бериш тартибини жорий этиш орқали фойдаланишда бўлган автомобилларнинг олди-сотди шартномаларига;

● маҳаллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларидан сотиб олинган янги автомобилларнинг олди-сотди шартномаларига;

● расмий дилерлик ташкилоти томонидан фойдаланишда бўлган автомобилларни сотиб олганлик учун уларни Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example