ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Ўзагросуғурта» кубоги ғолиби аниқланди

Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида «Ўзагросуғурта»АЖ Бошқаруви ташаббуси билан ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мусобақа иштирокчилари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари иккинчи бор бўлиб ўтган «Ўзагросуғурта»АЖ кубоги мусабоқасида Жамият бошқаруви, ҳудудий филиаллар ҳамда «Агрос Ҳаёт» суғурта компанияси ходимларидан иборат жамоалар иштирок этди.

Мусобақа якунида биринчи ўрин Бухоро вилоят филиалига, иккинчи ўрин «Агрос Ҳаёт» компаниясига ва учинчи ўрин Наманган вилоят филиалларига насиб этди. Ғолиблар «Ўзагросуғурта»АЖ Бошқарув раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шу билан бирга «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши тўпурар» йўналишлари бўйича ҳам муносиб деб топилган номзодлар танланиб рағбатлантирилди.

«Ўзагросуғурта» кубоги ғолиби аниқланди

Фото: «Ўзагросуғурта»

«Ўзагросуғурта» кубоги ғолиби аниқланди

Фото: «Ўзагросуғурта»

«Ўзагросуғурта» кубоги ғолиби аниқланди

Фото: «Ўзагросуғурта»

«Ўзагросуғурта» кубоги ғолиби аниқланди

Фото: «Ўзагросуғурта»

«Ўзагросуғурта» кубоги ғолиби аниқланди

Фото: «Ўзагросуғурта»

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example