ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Ўзагросуғурта»нинг олти ойлик шартнома мажбуриятлари 35,9 трлн. сўмни ташкил этди

«Ўзагросуғурта» АЖ томонидан минтақавий бўлинмаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, яқинда Бухоро вилоятида Жамиятнинг Бухоро вилояти филиалининг замонавий қулайликларга эга ҳамда моддий-техник базаси илғор ахборот технологиялари билан жиҳозланган, қайта реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди. Замонавий қулайликларга эга филиалнинг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими, «Ўзагросуғурта» АЖнинг Бошқарув раҳбарияти, барча вилоятлар филиаллари раҳбарлари, ходимлар, жамият мижозлари иштирок этиб, ушбу филиал вилоят аҳолиси, жамият мижозлари учун катта қулайликлар яратиши, суғурта хизматларини кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишида катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, тантанали тадбирдан сўнг филиалда «Ўзагросуғурта» АЖнинг биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг олти ойида жамиятнинг молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Мажлисда жорий йил I ярим йиллик якунлари бўйича жамият фаолиятининг натижалари ҳар томонлама таҳлил қилиниб, суғурта бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, аҳолига янги суғурта хизматларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, жамият иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш чора-тадбирлари белгиланди.

Таъкидландики, жамият 2019 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича суғурта шартномалари тузиш жиҳатидан республика суғурта бозорида етакчи ўринда бормоқда. Суғурта компанияларига бўлган ишонч, компания томонидан суғурта қилдирувчиларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, шунингдек, компания шартнома мажбуриятларини бажариши, яъни кўрилган зарар бўйича тўловларни ўз вақтида қоплаб бериши билан белгиланади. Жамият тизимида суғурта даъволарини кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳамда мижозларга етказилган зарарни тез муддатда тўлаб бериш самарадорлиги доимий равишда ошириб борилмоқда.


Ҳисобот давомида биринчи ярим йилликда жамият бўйича 134 млрд. сўмдан ошиқ миқдорда суғурта мукофотлари тушуми таъминланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатлари 17.2 фоизни ташкил қилди. Ўтган олти ой давомида тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар 35,9 трлн. сўмни ташкил этди. Келиб тушган 10269 та аризалардан 9762 та аризалар қаноатлантирилиб умумий миқдорда 28,4 млрд. сўм суғурта товонлари тўлаб берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталаш ва мамлакатимизнинг чекка масканлари аҳолисига суғурта хизматларини кўрсатиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиб шартномаларнинг 22851 тасини шу йўналишдаги шартномаларни ташкил этиб, улар юзасидан 18,3 млрд. сўм суғурта товонлари тўланди. Шу жумладан, аҳоли суғуртаси бўйича 1043999 та шартномалар тузилиб, 4,3 млрд. сўм миқдорида товон пуллари тўлаб берилди.


Бу ҳақда «Ўзагросуғурта» АЖ ахборот хизмати маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example