ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди

Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (633-сон, 30.07.2019 й.), деб ҳабар беради «Huquqiy axborot» Telegram-канали.

Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

– пировард истеъмолчига автобензин ва дизель ёқилғисини сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нарх:

● АИ-80 русумдаги автобензин – бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда бир литр учун 4000 сўм);

● дизель ёқилғиси – бир литр учун 5400 сўм (ҳозирда бир литр учун 4800 сўм);

● ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5700 сўм (ҳозирда бир литр учун 4900 сўм);

● АИ-91 русумли автобензинни биржа савдолари орқали сотишни амалга ошириш тартиби;

● қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензинни сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини тўлаш суммаси 75000 сўм миқдорида (ҳозирда 66 700 сўм).

– Шунингдек, 2019 йил 15 августдан қуйидаги тарифлар ҳам тасдиқланди:

● аҳоли учун 1 куб.м газ – 380 сўм (ҳозирда 320 сўм);

● аҳоли учун 1 кВт электроэнергия – 295 сўм (ҳозирда 250 сўм).

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example