ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


ТИФнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатига кимлар киритилади

ДСҚ томонидан ҚҲТБТ порталида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди. Муҳокама 20 августга қадар давом этади.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2019 йилдаги «Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 464-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган.

Мазкур лойиҳа ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш ҳамда валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва тижорат банклари томонидан уларнинг фаолиятини алоҳида мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

Ноҳалол ташқи савдо операциялари иштирокчилари реестри (кейинги ўринларда – Реестр) ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда – ТСОЯЭАТ) экспорт-импорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлари мавжуд бўлган ёки импорт операциялари бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган электрон рўйхатини ифодалайди.

ДСҚ, ДБҚ ва МБ ўртасида мазкур қарздорликлар тўғрисида ТСОЯЭАТ орқали маълумотлар алмашилади. Ташқи савдо шартномалари бўйича дебитор қарздорлик муддатлари валютани тартибга солиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан, кредитор қарздорликлар муддатлари эса Фуқаролик кодекси талабларига биноан белгиланади ва муддати ўтган қарз кредитор қарз сифатида эътироф этилади.

ДСҚ ва унинг қуйи тузилмалари томонидан муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ТСОЯЭАТ маълумотлари асосида ҳар бир шартномалар кесимида таҳлил қилинади. Муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги аниқланган ҳолларда, ушбу маълумотлар солиқ органларининг «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулига киритилади. Бундай хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд орқали жарима қўлланади ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи маҳсулот (иш, хизмат)ларни экспорт-импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланадилар.

Реестр ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида реал вақт режимида автоматик равишда шаклланади. У хўжалик юритувчи субъектлар номи, СТИР, хизмат кўрсатувчи банки, шартнома рақами, санаси ва идентификация рақами, тўлов муддати ўтган дебитор, кредитор қарздорликлар ва солиқ қарзи суммаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Реестр ЯИДХПга жойлаштирилади ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДБҚ ва ДСҚнинг веб-сайтлари билан интеграция қилинади.

Реестрга кирган хўжалик юритувчи субъектлар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи товарларга божхона органлари томонидан божхона юк декларацияларини расмийлаштиришни тўхтатиш йўли билан чекланади.

Лойиҳада хўжалик юритувчи субъектларни қуйидаги асосларда Реестрдан чиқариш назарда тутилган:

● хизмат кўрсатувчи банклар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасидан кам бўлмаган миқдорда хорижий валюта тушумининг келиб тушганлиги ёки бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар киритилганда;

● божхона органлари томонидан республикага «эркин муомала учун чиқариш» режимида товарлар олиб кирилганлиги ва расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда;

● солиқ органлари томонидан солиқ қарзи тўлиқ бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Norma.uz сайти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example