ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Қозоғистон билан ҳамкорликда электромобиль ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигида Қозоғистоннинг «E-Line Kazakhstan» компанияси билан учрашув ўтказилди. Унда ҳамкорликда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди, деб хабар беради Ishbilarmon.uz Telegram-канали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асакада электромобиль ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳасига старт берилгани, корейслар билан ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш 2020 йилда иш бошлаши маълум қилинганди.

Шунингдек, Қўқон ЭИЗда 2023 йилдан бошлаб «Hyundai» билан ҳамкорликда электромобиль чиқарила бошлайди.

Ўз навбатида, «Ўзавтосаноат» АЖ электромобиллардан фойдаланиш учун зарур инфратузилмани яратиш устида иш олиб бормоқда, деб маълум қилганди «Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example