ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туристик зоналар фаолияти йўлга қўйилади

Туризм соҳасини ривожлантириш йўлида қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни янада фаол жалб қилиш учун янада қулай шароитлар яратилмоқда. Шундай бўлса-да, йилнинг қайси мавсуми бўлишидан қатъи назар, курорт зоналардан фойдаланиш ва бу объектларга туристик оқимни жалб қилиш бўйича мавжуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ва уларнинг самарадорилигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштириш учун максимал қулай шарт-шароит яратиш, замонавий меҳмонхоналар мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, эко- ва агротуризм ҳамда бошқа сайёҳлик объектлари, ҳудудларда замонавий муҳандислик инфратузилмаларини барпо этиш, шунингдек олис тоғли ҳудудларда қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туристик зоналар фаолиятини ривожлантиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда икки ой муддатда тегишли туристик ҳудудларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида маълум қилинган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example