ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Ташқи савдо айланмасида экспортнинг улуши ортди

Ташқи савдо республикамиз иқтисодий фаолиятининг асосий қисми бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу соҳада давом эттирилаётган ислоҳотлар маҳаллий ва халқаро бозорларни маҳсулот ва хизматлар билан таъминлаш имконини бермоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда ўз овозига эга бўлиб нуфузли халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланади. Дунёнинг етакчи саноати ривожланган давлатлар билан сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатилмоқда.

Бошқа давлатлар билан эришилган савдо муносабатлари республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот экспортини ошишига, ўз навбатида уни дунёнинг ривожланган давлатлар қаторига қошилиш имкониятини бермоқда.

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, ушбу йўналишда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2019 йилнинг январ-июл ойларида респуликанинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 24 526,8 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 6 834,0 млн. АҚШ долларга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,6 %га ошган. Ушбу рақамдан экспорт ҳажми 10 880,2 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати – 44,5 %) ва импорт ҳажми эса 13 646,6 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати – 34,3 %) етди. Ҳисобот даврида 2 766,4 млн. АҚШ доллар қийматида пассив ташқи савдо айланмаси қайд этилди.


Ўзбекистон жаҳоннинг 167 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Унинг ташқи савдо айланмаси дунё давлатлари қаторида нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (18,5%), Россия Федерациясида (14,6%), Қозоғистонда (8,1%), Корея Республикасида (6,5%), Туркияда (5,7%), Германияда (2,2%) ва Қирғизистонда (2,1%) қайд этилган.


Ташқи савдо айланмаси таҳлили ўсишни кўрсатиб, 2019 йил январ-июль ойларида 24 526,8 млн. АҚШ долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 834,0 млн. АҚШ доллар қийматга ошган.

Ташқи савдо айланмасининг таркибий динамикасида ижобий силжишлар кузатилмоқда. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ташқи савдо айланмасида экспортнинг улуши 1,8 фоизга ортган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example