ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Япония экспорти камаймоқда

Япония молия вазирлиги маълумотларига кўра, Япония давлати экспорти июль ойида 1,6 фоизга тушиб кетди. Bloomberg таҳлилчилари эса бу кўрсаткич 2,3 фоизга етишини билдиришганди. Бу пасайиш 2015 йил ноябрь ойидан 2016 йилгача бўлган 14 ой муддатдаги энг чўзилган даврдир.

Экспортнинг ярмини ташкил қилувчи Осиёга йўналтирилган экспорт июль ойида 8,3 фоизга тушди. Мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори бўлган Хитойга эса экспорт ҳажми 9,3 фоизга камайди. Бу кўрсаткич сўнгги 5 ойдирки, ўзгаргани йўқ. Хитойдан Японияга эса импорт 2,8 фоизга ўсди. Сўнгги ойларда фақатгина АҚШга экспорт ҳажми 8,4 фоизга ошгани кузатилди. Бу 10 ой ичидаги илк ўсиш бўлди. Шунингдек, АҚШдан Японияга импорт ҳам 3,5 фоизга ортган.


Ўтган ойда Япониядан Европа Иттифоқига экспорт 2,2 фоизга ўсган бўлса, июль ойида Япония импорти йиллик ҳисобга кўра 1,2 фоизга қисқарди. Ўтган ойда Япония савдо баланси дефицити 249,6 млрд. иен (2,35 млрд. АҚШ доллар)ни ташкил қилди.


АҚШ билан Хитой давлатлари ўртасидаги савдо тўқнашувлари Япониянинг иқтисодиётига ҳам қаттиқ тасъир қилмоқда.

Шу билан бирга Жанубий Корея билан Япониянинг савдо баҳслари ҳам келгуси савдо ҳамкорлигига қўшимча таҳдид солиши кутиляпти.

«Вести.Экономика»нинг хабар қилишича, Япония молия вазирлиги Жанубий Кореяни савдо ҳамкорлиги чегараланган мамлакатларнинг «оқ рўйхат»идан олиб ташлашни маслаҳат бермоқда. Бу қарор 28 августдан кучга киради. Жанубий Кореяга мол етказиши учун Япония олдида қатор маъмурий муаммоларни ечишга тўғри келади. Бу жараён ҳам узоқ вақтни талаб этиб, шу боис, Япония молларининг Жанубий Кореяга экспорт қилиниши ортга чўзилиши кутиляти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example