ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


UzAuto Motors Россияга автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди

UzAuto Motors компанияси Россияга Ravon автомобилларини юборишни яна тиклади, деб хабар беради Ishbilarmon.uz Telegram-канали.

R2 (Chevrolet Spark), R3 (Chevrolet Nexia3) ва R4 (Chevrolet Cobalt) моделларининг илк партияси Россия бозорига яқин кунларда – август охири-сентябрь бошларида етказиб берилади.

Бугунги кунда Ravon Россиядаги моделлар қатори ва дилерлик тармоғини кенгайтириб, арзон автомобиллар сегментидаги етакчилардан бирига айланишни режалаштирмоқда.

Ушбу автомобиллар нархлари билан Ravonнинг Россиядаги расмий сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда UzAuto Motors компанияси Қозоғистон, Украина, Белорусь, Озарбойжон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам автомобиллар экспорт қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example