ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Импортга қарамлик қачон камаяди?

Жорий йилда импорт қилинган 878,8 миллион долларлик товарлар ўзимизда ҳам ишлаб чиқарилаётган эди.

Ачинарлиси, импорт қилинган маҳсулот ички бозорда 35 баробарга қимматга сотилмоқда.

Қиймати 340 миллион доллар бўлган 8 объект ишга туширилиши таъминланмаган...

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси олдидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари, бир қатор вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми ва унга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, импорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳисоботи эшитилди.

Иқтисодиётни жадал инновацион ривожлантириш, саноатнинг етакчи тармоқларига инвестиция киритиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар салоҳиятини оширишни тақозо этмоқда. Бунда импортга технологик қарамликни камайтириш ўта муҳим.

Зеро, бу бозорда фаолият юритиш билан боғлиқ молиявий хатарларни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан Президентимизнинг 2019 йил 1 майдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, унинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторингни таъминлаш вазифаси юклатилган. Бу йўналишда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилаётган бўлса-да, айрим вазирлик ва идоралар, ҳудудий корхоналар, жисмоний шахслар томонидан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ўхшаш товарлар ва асосий фаолиятига хос бўлмаган товарлар импортини амалга ошириш давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 878,8 миллион долларга тенг бўлган ўзимизда ишлаб чиқарилаётган товарлар импорт қилинган. Жумладан, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АЖ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Олмалиқ КМК томонидан республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ўхшаш товарлар импорти амалга оширилган.

Мажлисда таъкидланганидек, импорт ҳажмининг маҳсулотлар кесимидаги таҳлили ташқи савдони тариф ва нотариф бошқаришга эҳтиёж ошиб бораётганлигини кўрсатди.

Хусусан, импорт билан боғлиқ божларининг амалдаги тариф ставкалари ўртача қиймати 5,6 фоизга тенг бўлиб, маҳсулотларнинг 62,7 фоизи учун ноль ставкалар қўлланилиб келинмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга салбий таъсир этиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан кўра четдан тайёр маҳсулотлар олиб кирилишини рағбатлантирмоқда.

Қолаверса, етарли даражада назорат олиб борилмаётганлиги сабабли айрим ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари маҳсулотлар божхона қийматини камайтириб, баъзи ҳолларда эса кўпайтириб кўрсатишлари натижасида импорт қилинган маҳсулот ички бозорда 35 баробарга қимматга сотилмоқда.

Шу каби муаммолар ҳамда олинган маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб, мажлисда маҳаллий ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли товарлар билан тўлдириш, ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотларнинг ҳажмларини ошириш, импорт қилинаётган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни маҳаллийлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ижро этилиши талаб даражасида эмаслиги қайд этилди.

Назорат йўқлиги ва тегишли чоралар кўрилмаганлиги натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида тармоқ корхоналари томонидан умумий қиймати 340 миллион доллар бўлган 8 объект ишга туширилиши таъминланмаган.

Мажлисда мавжуд муаммолар ечимини таъминлаш юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Мажлисда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда қўмита қарори қабул қилинди.

ЎзА.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example