ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example