ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


БУЮК БРИТАНИЯНИНГ ЕВРОПА ИТТИФОҚИДАН ЧИҚИШИ ҚИММАТГА ТУШИШИ МУМКИН

Бирлашган миллатлар ташкилоти Лондон Европа Иттифоқи таркибидан чиқишига қадар асосий савдо ҳамкорлари билан келишувга имзо чекишга улгурмаган тақдирда британиялик экспортёрларнинг йўқотишлари қанча бўлиши мумкинлигини баҳолади. Бу ҳақда vestifinance.ru маълум қилган.

БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича (UNCTAD) ташкилоти томонидан ўтказилган давра суҳбатида мутахассислар қайд этганидек, ЕИ таркибидан чиқиш жараёнида бутунлай келишувларга келинмаган тақдирда Буюк Британия Европа бозорига биринчилардан бўлиб кириш имконини йўқотади ва ўз маҳсулот ва хизматларини муайян импорт божлари асосида экспорт қилишига тўғри келиши мумкин.

БМТда таъкидланишича, 16 миллиард АҚШ долларилик йўқотиш “консерватив” йўқотиш саналади ва бу жараёнда импорт учун белгиланган 0 фоизлик давлат божидан энг мувофиқ режим доирасида жорий этиладиган бож даражаси ҳам ҳисобга олинган. Британиялик экспортёрлар йўқотишининг реал ҳажми бир қатор омиллар сабаб юқори бўлади. Хусусан чегара назорати, жорий ишлаб чиқариш занжирининг бузилиши ва бож билан боғлиқ бўлмаган бошқа чоралар шулар жумласидандир.

ЕИ мамлакатлари бозоридаги йўқотишлардан ташқари британиялик компаниялар икки томонлама савдо келишувларига эга бўлмаган бошқа давлатлардаги юқори қийматли божлардан ҳам азият чекиши мумкин.

Жумладан, Буюк Британия экспортчилари Миср, Канада, Марокко, Мексика, Туркия, Япония, ЖАР ва бошқа қатор мамлакатлар бозорида айрим қийинчиликларга дуч келиши мумкин. UNCTAD берган баҳога кўра, Туркияда Британия компанияларининг йўқотиши тахминан 500 миллион АҚШ долларини ёки умумий ҳажмдаги экспортнинг 5 фоизини ташкил қилиши мумкин. Жанубий Африка Республикасида эса 240 миллион АҚШ долларига ёки мамлакатга қилинадиган экспорт йиллик ҳажмининг 9 фоизига тенг бўлиши тахмин қилинмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example