ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Марказий банклар хавотири ўринлими?!  Cтавкалар пасайиши рекорд даражада

 

Глобал ўсиш истиқболи сўнгги молиявий инқироздан буён энг паст натижани қўлга киритмоқда ва айниқса ривожланаётан бозордаги марказий банклар иқтисодиётнинг бутунлай коллапс­га учрашига йўл қўймаслик учун аллақачон фоиз ставкаларини туширишни бошлаб юборишган.  Бу ҳақда vestifinance.ru маълум қилган.

Жанубий Америка, Европа, Осиё ва Яқин Шарқдаги айрим ишлаб чиқариш тузилмалари АҚШ ва Хитойдаги савдо уруши туфайли глобал сустлашувни ўз бошидан ўтказмоқда. Бу эса сўнгги ўн йил давомида марказий банк­лар фоиз ставкаларини туширишига сабаб бўлмоқда.

Йирик МБ, жумладан Европа марказий банки ва федерал захира тизими иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида сиё­сатни юмшатишни бошлашди. Ривожланаётган мамлакатлар марказий банки ҳам бу ислоҳотдан четда қолишни истамай ставкаларни кескин пасайтиришни бошлади.

Август ойида 37 та мамлакат МБ фоиз ставкаларини 14 баробар пасайтирди, бу эса кутилмаган натижаларга олиб келди. Масалан, Мексиква ва Тайланд МБ ларидан бозор юмшатишни кутмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил давомида ривожланаётган мамлакатлар марказий банклари, аксинча мустаҳкамланиб бораётган АҚШ доллари таъсирида ўз валюталарининг қадри тушиб кетишини бартараф этиш мақсадида ставкаларни оширган эди.

Глобал иқтисодиёт 2008 йилдан буён ҳозирги пайтга қадар ҳам ўнглана олмади. Ликвидлиликнинг кенг миқёсдаги қамрови иқтисодиётга бироз бўлса-да молиявий инқирознинг таъсирини камайтирди. Бироқ бошқа муаммолар, жумладан қарзли “кўпик” юзага келди.

Бундан ташқари, жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида даромаднинг пасайиши, бунинг оқибатида истеъмолнинг сустлашиши кузатилмоқда. Жорий вазиятда қандай ечим мавжудлигини ҳеч ким билмайди, бироқ жаҳон МБи аввалгидек муаммоларни бирламчи йўл, яъни сиёсатни юмшатиш орқали ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Япония ва Европа мисолида айтиш мумкинки, бу ҳаракатлар кутилган натижани бермайди.

Шунингдек, умумий ҳолатга таъсир қилаётган яна бир омил жаҳонда етакчиликни қўлга киритишга бўлган кураш билан боғлиқ. Гап албатта АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушига тақалади.

Айтганча, Россия Банки ҳам ставкаларни пасайтиришни бошлади. Кутилганидек, мамлакатда мувофиқлаштирувчи ташкилоти тез орада яна бир бор монетар сиё­сатни юмшатишни эълон қилиш ниятида ҳамда ставкани 2014 йил даражасигача туширади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example