ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


ЕВРОПА БАНКЛАРИДА ДОЛЛАР ТАҚЧИЛЛИГИ КУЗАТИЛМОҚДА

Долларли ликвидлилик қисқариб бораётгани Америка валютасининг мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда, шунингдек доллар етишмовчилигидан азият чекаётган айрим банкларда муаммолар юзага келишига олиб келмоқда.

Юзага келган вазиятнинг асосий сабабларидан бири АҚШ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кенг миқёсли дастурлар билан боғлиқ. III чорак давомида Америка молия вазирлиги 434 миллиард АҚШ доллари қарзга олишни режалаштирган. Бу ҳажмни инқироз давридаги, яъни 2008-2009 йиллардаги улуш билан солиштирса бўлади. Бошқача айтганда, ҳамкорлик деярли рекорд даражада натижа бера бошлади.

Трежерис бўйича даромадлилик, масалан, Европага нисбатан юқори бўлишини ҳисобга олганда, сармоя евроҳудуддан АҚШ қарз бозорига кетиши ажабланарли ҳолат эмас. Бундан ташқари, таваккалчилиги энг паст даражадаги активлар савдо урушидаги номаълумликка ҳамда бозордаги турбелентлик даражасига таъсир кўрсатади.

Ушбу жараёнлар билан бир пайтда евроҳудудда долларли ликвидлилик инқирози белгилари юзага келмоқда. Европа марказий банки мунтазам равишда банкларга АҚШ доллари тақдим этмоқда, бироқ ўтган ҳафтада Америка валютасига бўлган талаб кескин ўсди ва унинг ҳажми деярли 1 миллиард АҚШ долларига етди ҳамда бу билан ўтган йилнинг якунига нисбатан энг катта кўрсаткич қайд этилди.

Маълум бўлишича, АҚШ доллари сўраб бирданига учта банк мурожаат қилган. Айни пайтда улар банклараро ставкага нисбатан юқори курсда қарз олган. Умуман олганда, бу ликвидлилик инқирози янада кенг миқёсдаги муаммога айланиши мумкин. Бошқа томондан ЕМБда ФЗТ билан ҳамкорликдаги своп ҳошияси мавжудлиги вазиятни бироз юмшатишга имкон беради.

Жорий вазият Forex валюта бозоридаги вазиятни яққол кўрсатди. Яъни бозорда долларнинг бошқа валюталарга нисбатан қиймати ошиб бормоқда, евро ҳамда доллар жуфтлиги котировкаси эса 1,10 даражасидан пастга тушди ва 2017 йилдаги энг кам кўрсаткичга тушиб қолди.

Вазият шу алфозда давом этиши тахмин қилинмоқда ва тез орада узоқ кутилган кўрсаткич – 1,06-1,08 даражасига етиши мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example