ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Жаҳон иқтисодиёти: фиктив маблағлар билан тўла эканлиги қайд этилди

Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Копенгаген университети мутахассислари биргаликда тайёрлаган ҳисоботда қайд этилишича, тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестицияларнинг деярли учдан бир қисми фиктив ҳсиобланади.

Муаллифлар ҳисобига кўра, барча тўғридан-тўғри хорижий (ТТИ) инвестицияларнинг 38 фоизи ёки 15 триллион долларлик қўйилмалар фиктив хусусиятга эга. Уларнинг мақсади – акциялар пакетини сотиб олиб, корхонани ривожлантириш эмас, балки солиқ базасини камайтиришга уринишдан иборат.

Хорижий инвесторлар энг кўп компанияларга эга бўлаётган мамлакатлар орасида етакчиликни Голландия ва Люксембург эгаллади. Уларнинг улуши фиктив ТТИларнинг деярли 50 фоизга тенг. Шунингдек, ўнталик таркибига Гонконг, Британиянинг Виржина ороли, Бермуда ороли, Сингапур, Кайман оролчаси Швейцария, Ирландия ва Маврикия сингари давлатлар кирди.

Бу мамлакатларнинг деярли барчасида у ёки бу кўринишдаги офшор белгилари учрайди. Шундай қилиб, Ирландия Европанинг савдо фаолиятидан олинган фойда солиғи энг паст (12,5 фоиз) ҳисобланган давлат ҳисобланади. Люксембург ва Голландия ўз ҳудудларида холдинг компанияларни ташкил этишга кенг имконият яратган бўлиб, хориждан олинган дивиденд ва даромадлар солиғидан озод этилади. Қолаверса, Люксембургда ўз компанияси учун шахсий солиқ имтиёзлари борасида ҳукумат билан келишиш имкони мавжуд.

Шу имкониятдан фойдаланадиган дунёнинг йирик компаниялари бу сингари давлатларда холдинг компанияларни ташкил этади ва ўз фойдаларини хорижий шўъба компаниялари орқали юритади. Уларнинг кўпчилиги номоддий активларга, хусусан патент ва муаллифлик ҳуқуқларига эга, шунингдек ўз шўъба тузилмаларига нобозор юқори ставкаларда кредитлар ажратади.

Ҳисобот муаллифлари бундай компанияларни “ичи бўш” компаниялар деб атаган ва уларнинг инвестиция­си маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилмаслигини таъкидлади. Бироқ айрим мамлакатлар ўзлари учун фойда ҳам топмоқда. Масалан, Ирландия бюджети мамлакатда рўйхатдан ўтган корхонадан олинадиган корпоратив солиқ ҳисобига сезиларли кўпаймоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example