ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Хитой МБ фоиз ставкасини тушириш ниятида

Хитой Марказий банки банк тизимидаги фоиз ставкасини тушириб, ликвидлиликни ошириш ниятида. Бу чоралар иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва кредитлаштиришни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда, деб ёзилади таҳлилчилар фикрига таяниб South China Morning Post нашрида.

Гарчи Хитой аҳлининг норозилига сабаб бўлаётган ҳолат, яъни август ойида чўчқа гўштининг нархи кескин, аниқроғи йиллик ҳисобда 46,7 фоиз ўсиб кетган бўлса-да, мамлакатда умумий инфляция даражаси назорат остида қолмоқда. Август ойида истеъмолчилар нархи индекси барқарор 2,8 фоизни ташкил этганди. Бу эса ҳукумат томонидан белгиланган 3 фоизлик мақсадли кўрсаткичга нисбатан паст кўрсаткич саналади.

Айни пайтда ўтган ойда Хитойда ишлаб чиқарувчилар нархи йиллик ҳисобда 0,8 фоиз арзонлашган. Бу пасайиш 2016 йил августдан буён кузатилган энг максимал кўрсаткичдир. Хитой Халқ банки томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, август ойида юанда ажратилган кредитларнинг қопланмаганлари ҳажми йиллик ҳисобда 12,4 фоиз ўсган бўлса, июль ойида бу улуш 12,6 фоизга етганди.

Хитой Халқ банки барча банклар учун белгиланган 50 та базис пунктларга оид мажбурий захиралар меъёри туширилганини эълон қилди.
Суст иқтисодий ўсиш ва вазмин инфляция шароитида, шунингдек узоқ истиқболда АҚШ Федерал захира тизими, Европа Марказий банки ва Хитой МБ томонидан пул-кредит сиёсати янада юмшатилган тақдирда кредитлар бўйича янги ставкалар яна туширилиши мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example