ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11063.01 -11.92
1 EUR = 11809.76 -53.71
1 RUB = 197.47 +2.57
1 GBP = 13829.87 -3.83
1 JPY = 87.03 +0.08
1 AFN = 124.68 +0.63
1 AMD = 24.26 -0.04
1 AED = 3011.90 -3.25


Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уриниш фош этилди

Нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан яширин йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.


Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Бекобод авто чегара божхона постида божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди дейди Божхона Ахборот хизмати.

Яъни қўшни мамлакатга чиқиш учун постга пиёда ҳолда кириб келган хорижий фуқаро Т.Э.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 6500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example