ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


«INVESTMENT VISA»ДАН КИМЛАР ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН

Қонун ҳужжатларида 3 йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасини олиш шартлари белгиланган (19.09.2019 йиладаги ПФ-5833-сон Фармонга қаранг).


Эслатиб ўтамиз, махсус «инвестиция визасини» 1 мартдан жорий этишни режалаштиришган эди, бироқ техник сабабларга кўра муддатида жорий этишга улгурмадилар. 1 июндан бошлаб уни хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари – «Навоий» ЭИЗ қатнашчилари ва уларнинг оила аъзолари расмийлаштиришлари мумкин дея хабар бермоқда “norma.uz” сайти.

Янги «Investment visa» айрим чет элликлар гуруҳи учун Президентнинг 5.01.2019 йилдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган қўшимча (ноэлектрон) кириш визалари қаторини тўлдирди.

Бу 3 йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасидир. У БҲМнинг камида 8 500 бараварида (киритиш вақтида) Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади. Бу сотиб олинган хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушлари, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган корхоналар бўлиши мумкин. Виза ушбу корхоналар буюртмаларига асосан берилади. Уни республика ҳудудидан чиқмасдан муддатини узайтириш мумкин.

Инвесторнинг турмуш ўртоғи ва фарзандларига худди шу муддатга меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштириб берилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example