ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Анқара 8 миллиардлик “салбий” қарзлардан воз кечишни сўради

Буларнинг асосий қисми қурилиш ва энергетика тармоғи учун ажратилган кредитлардир. Туркия мувофиқлаштирув­чиси банкларга 46 миллиард лира (8,1 миллиард АҚШ доллари) лик қарзлардан йил охирига қадар воз кечиш ҳамда зарарларни қоплашга доир захирани ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда “Вести.Экономика” хабар бермоқда.


Reuters агентлиги маълум қилишича, Анқара бу йўл билан ўтган йилдаги валюта инқирози асоратларини бартараф этишга кескин киришган.
Биринчи навбатда, гап энг кўп зарар кўрган тармоқлар, яъни энергетика ва қурилишга ажратилган кредитлар ҳақида бормоқда. Бу эса банкларнинг умидсиз кредитлар коэффициенти 4,6 фоиздан 6,3 фоизга ўзгаришига олиб келиши мумкинлигини билдиради. Мамлакатда ўтган йили кузатилган валютали инқироз инфляция ва фоиз ставкасининг кес­кин ошишига, бу эса мамлакат иқтисодиётининг сустлашувига сабаб бўлди.

Ўтган йили турк лирасининг долларга нисбатан қиймати деярли 30 фоизга пасайди ва жорий йилда ҳам 7,8 фоизга арзонлашди. Иқтисодиётнинг тикланиши белгилари кўринаётган бўлса-да, асосан банклар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатлар доирасида тахминан 20 миллиард долларлик умидсиз қарзлардан воз кечиш кўзда тутилган бўлишига қарамай, барча режалар рад этилди ёки кечиктирилди.

Маълумотларга кўра, молия вазирлиги ушбу масалада кес­кин нуқтаи назарни илгари сурмоқда. BDDK ташкилоти қайд этишича, турк банклари сармояларининг етарлилик нисбати 50 та базис пунктга пасаяди. Банк­ларда жорий йил нақд пуллар ҳажми ўсган бўлиб, асосий ва иккиламчи сармоя 49 миллиард лирага кўпайди.

“Ўтказилган тадқиқотга кўра, соҳа умумий ҳисобда ўзининг соғлом ва кучли таркибини сақлаб қолмоқда, сармоянинг доимий таркиби активлар сифатига боғланган таваккалчиликни бошқаришга қодир даражадалигича қолмоқда”, - дейилади баёнотда.

Банкларни тартибга солиш ва назорат қилиш агентлиги аввалроқ башорат қилганидек, сўнгги йилларда ўсиб келаётган банк тармоғида кечиктирилган қарздорлик нисбати 2019 йил якунига бориб 6 фоизга етиши мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example