ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


210 ТА ОИЛА УЙЛИ БЎЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2660 ҳамда 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3350 Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда эҳтиёжманд оилалар учун кўп квартирали арзон уйлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда.


Жорий йилда давлат дастури бўйича республикада 355 та ана шундай уйлар қурилиши белгиланган бўлиб, шундан 35 таси Тошкент вилояти ҳудудига тўғри келади.

Шунингдек, Ангрен шахридаги 5 та кўп квартирали тураржой биноси қайта реконструкция қилиш ҳам дастурдан ўрин олган. Мустақиллик байрами арафасида Ангрен шахридаги тураржой биноси қайта реконструкция қилиниб, имтиёзли кридитлар асосида ўз эгаларига топширилган бўлса, ўтган хафта Бўстонлиқ туманидаги 5 та замонавий арзон тураржойлар фойдаланишга топширилди.

Оҳангарон шахрида ҳам бир неча оилалар уйли бўлди. Шаҳарнинг “Нўғайқўрғон” маҳалласида 5 та 7 қаватли тураржойлар ўз эгаларига топширилди. Ушбу уйлар 2 ва 3 хонадонли бўлиб, жами 210 та хонадондан иборат. Қурилиш ишлари “О‘zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси буюрутмаси асосида “Акобир авто транс” МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган.

Қурилиш сифат нуқтаи назардан замон талабларига тўла жавоб беради. Ташқи комуникация ва ободонлаштириш ишлари ҳам тўлиқ якунланган.

Оғир турмуш шароитида яшовчи, ногиронлиги бор вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган, боқувчисини йўқотган ва уйга мухтож 28 нафар аёлларга янги уйларнинг калитлари топширилди.
Сўзга чиққан нуронийлар бугунги янгиланиш ва бўлаётган ислоҳотларга шукроналик айтишди. Қурилишга фаоллик кўрсатган барча қурувчиларни улкан мувоффақият билан муборакбод этди.

Янги хонадон соҳибларини кўркам замонавий уйларга етишгани билан қутлади.

Янги хонадонларнинг соҳиблари улкан қувонч ва кўз ёшлар ила ушбу бунёдкорлик йиллар давомида кутилган орзуси эканлигини таъкидлашди.

“О‘zshahar qurilish invest” Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example