ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Евроҳудудда ишончлилик индекси пасайиб кетди

Европа комиссияси тақдим этган маълумотларга кўра, сентябрь ойида евроҳудудда иқтисодий кайфиятлар индекси сўнгги беш йил давомидаги энг паст кўрсаткичга тушиб қолди.


Евроҳудуд иқтисодиётига бўлган истеъмолчи ва ишбилармонлар ишончи август ойида 103,1 пунктни ташкил этган бўлса, сентябрда бу кўрсаткич 101,7 га тушиб қолди. Бу билан 2015 йил февралдаги минимал кўрсаткичга тенг бўлди.

Reuters агентлиги томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этган мутахассислар индекснинг 103 пунктга етишини башорат қилган. Саноат соҳасидаги кайфиятлар кўрсаткичи -5,8 дан -8,8 пунктга тушган ва 2013йил июль ойидаги минимал натижага эришилган. Ташкилотнинг йирик иқтисодий мамлакати ҳисобланмиш Германия саноатидаги кайфиятлар кўрсаткичи -11,2 дан -15,6 пунктга пасайган ва 2012 йил октябрдаги натижа такрорланган. Германиядаги иқтисодий кайфиятлар умумий индекси 100,6 дан 99,4 пунктга тушган.

Евроҳудудда чакана савдо соҳасидаги ҳолат ҳам ёмонлашган бўлиб, кайфиятлар кўрсаткичи 0,6 дан 0,1 пунктга етган.

Қурилиш соҳасидаги кайфиятлар кўрсаткичи ҳам 3,9 дан 3,8 пунктга тушган. Айни пайтда хизмат кўрсатиш соҳасидаги кайфият 9,2 дан 9,5 пунктга кўтарилган.

Якунига етган ойда истеъмолчилар ишончи индекси ҳам -7,1 дан -6,5 пунктга ошган. Ишбилармонлик муҳитига оид индикатор ҳам сентябрь ойида 0,12 дан -0,22 пунктга тушган, бироқ мутахассислар ўз вақтида бундай ўзгаришни кутмаган эди.

Европа марказий банки сентябрь ойи якуни бўйича йиғилиш ўтказиб, депозитлар бўйича ставкаларни пасайтириш ва облигациялар харидини қайта тиклаш борасидаги режаларни эълон қилганди.

Депозитлар бўйича ставкалар 10 та базис пунктга пасайган бўлиб, йиллик манфий 0,5 фоизга етди. Активларнинг соф хариди 1 ноябрдан бошлаб қайта тикланади. Активлар хариди ҳажми ойига 20 миллиард еврога тенг бўлади.

Марказий банк евроҳудуднинг 2019 йилдаги башоратини 1,2 фоиздан 1,1 фоизга туширди. 2020 йил учун тайёрланган башорат ҳам 1,4 фоиздан 1,2 фоизга, 2021 йилда эса 1,4 фоизга етишини назарда тутган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example