ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Тошкент вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 6 октябр куни тармоқлар ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси жойига чиққан ҳолда Тошкент вилоятида 9 ойлик ва йиллик экспорт кўрсаткичларини бажарилиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилди.


Муҳокама давомида вилоят, шунингдек шаҳар ва туманларнинг масъул раҳбарлари тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари билан ўзаро яқин ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар.

Ўз навбатида, тегишли вазирлик, идоралар томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳамда республика тижорат банклари томонидан экспорт фаолиятини молиялаштириш механизмлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Бундан ташқари, инвестиция жараёнларининг ҳозирги ҳолати, тармоқлар ҳамда шаҳар ва туманлар кесимида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирилиши муҳокама қилинди, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари ўрганилди ва инвесторларнинг мавжуд масалалари таҳлил қилинди.

Тақдим этилган маълумотлар асосида масъул давлат идоралари ва тижорат банклари иштирокида тезкор қарорлар қабул қилинди.

Муҳокама якунлари бўйича белгиланган йиллик кўрсаткичларни сўзсиз бажариш ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш учун экспорт қилувчи тадбиркорлар ва инвесторлар билан яқин алоқаларни ўрнатишни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example