ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Экспорт сотувлари ҳажми ўсди

Жорий йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржасида 674,8 млрд. сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 310,6 млрд. сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 34% га камайиб, 571,9 млрд. сўмни ташкил этди. Экспорт сотувларини ҳажми эса аксинча 4,5 бараварга ошиб, 1,8 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг улуши – 69%, пиролиз газолининг улуши – 28%, ва саноат мойи улуши – 3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳафта­лик ҳажми 15,5 млрд. сўмдан ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар қарийб 1,0 млрд. сўм бўлди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 85,0 млрд. сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18,2 млрд. сўмлиги аниқланди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 626 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,0% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,7% иккинчи ва 30,4% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example