ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Ҳақиқий тиллали Mastercard ишлаб чиқарилди

Буюк Британиядаги Қироллик Зарбхонаси “ҳашаматли ҳаёт”ни севувчи мижозларга ҳақиқий тилладан ясалган илк банк тўлов картасини ишлаб чиқарди. 18 каратли тилладан иборат бундай карта соҳиблари исталган банкка 18,75 минг фунт стерлинг (тахминан 23,3 минг АҚШ доллари) тўлаб унга эгалик қилишлари мумкин бўлади.


Шахсий истакка кўра картанинг кўринишини ўзгартириш ниятида бўлганлар ундан кўпроқ тўлов қилишига тўғри келади. Мижознинг исм ва фамилияси карта устида ёзилган бўлади. Унга эга бўлган мижозлар автоматик равишда банкнинг энг муҳим мижози сифатида тан олинади.

Бу эса уларга ҳисобварақлар бўйича амалиётлар, шунингдек валюта айирбошлаш бўйича тўланадиган воситачилик ҳақларини тўламаслик имконини беради. Имтиёзлар мажмуига барча меъёрий бепул хизматлар, жумладан саёҳат давридаги ёрдамчи хизматидан фойдаланиш ҳам киради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example