ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


ЎЗБЕКИСТОНДА ХИТОЙНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИ ИШТИРОКИДА ПОЙАБЗАЛ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

Ўзбекистонда ХХР Пекин университетининг янги тузилмавий иқтисодиёт институти “International Think Tank Team” жамоаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда пойабзал кластерларини яратишда саноат паркларидан фойдаланиш” қўшма лойиҳаси ишга туширилади. Ушбу лойиҳа тўрт босқичда амалга оширилади. Айни вақтга қадар иккита босқич бўйича ишлар ўз ниҳоясига етган. Уни ишга тушириш бўйича Ўзбекистон ва Хитойда мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, мақул жойни танлаш, мамлакатнинг фиксал ва божхона сиёсатини ўрганиш, шунингдек, чин юртидан республикамизда иш бошлаш истагида бўлган корхоналарни дислокация қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди.


Лойиҳа ҳар икки мамлакат учун ҳам истиқболлидир. Айниқса мамлакатимизда бир жуфт эркаклар пойабзалларини ишлаб чиқариш тан нархи Хитойга нисабат 2.5 баробарга ёки 9.1 АҚШ долларига арзондир. Қолаверса бизда хом ашё базаси ҳам етарли. Ҳар йили республикада 11.7 млн дона тери хом ашёси тайёрланади. Шундан 6.3 млн донаси (54%) тайёр маҳсулот даражасига етказилади.

Мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш натижасида МДХ давлатларига 1.5 миллиард АҚШ долларлик Шарқий Европа мамлакатларига, 4 миллиард АҚШ долларлик маҳсулотни экспорт қилиш салоҳияти яратилади.

Ҳозирги вақтда эса лойиҳанинг 3 босқичи- музоқаралар раунди бўлиб ўтмоқда. Бу жараён икки давлатнинг нуфузли тузилмалари, йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчилари вакилларидан иборат халқаро конференция билан бошланди.

Делегациянинг иш дастуридан кўплаб музокаралар, учрашувлар ўрин олган. Жумладан Вазирлар Махкамасида, Ташқи савдо ва инвестиция вазирлигида музокаралар бўлиб ўтади. “UzCharmExpo” халқаро кўргазмасида иштирок этишади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган бизнес мулоқотларда кўплаб масалалар бўйича ечимлар қабул қилинади. Хусусан лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий масалалар ҳам. Лойиҳанинг якуни босқичида- инвестициялар янада кенг жалб қилинади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатимизга катта капитални жалб қилиш, ишлаб чиқарилаётган пойабзал маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, пойабзал тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ишларни кенгайтириш, соҳада янги замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ҳудудларда қўшимча иш ўринлари очилишига имкон яратади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example