ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


АҚШ Ўзбекистондаги таълим ислоҳоти учун 50 миллион доллар ажратмоқчи

АҚШ ва Ўзбекистон томонидан муҳим шартномага имзо чекилди.


Шартномада Ўзбекистондаги таълим сохасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. АҚШ кейинги беш йил ичида Ўзбекистонда таълим сохасини ривожлантириш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитилиш методикасини такомиллаштириш учун 5 миллион АҚШ доллари ажратишни кўзда тутган.

Бу ҳақда бугун, пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида ташкил этилган АҚШ унивеситетлари ярмаркасининг очилиш маросимида сўзга чиққан АҚШ давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм маълум қилди.

Мазкур ярмаркада АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган (Education USA Fair) АҚШ коллеж ва университетлари кўргазмасида 465 та таълим марказлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Американинг 16 та коллеж ва университетлари вакиллари иштирок этди. Улар кўргазмага ташриф буюрган ўқувчи ва талабаларга АҚШда таълим олиш бўйича маълумотлар тақдим этиш билан бирга талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар. Ушбу мамлакат университетларида ўқиш учун грант ютиб олиш, ўқиш визаларини олиш бўйича талабаларга махсус маърузалар ташкил этилди. АҚШ Университетлари ярмаркаси (Education USA Fair) дунё бўйича 77 та давлатда ўтказиб келинади ва 500 тага яқин ахборот марказларига эга.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example