ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


“Ўзагросуғурта” va “Aon” суғурта компаниялари ўртасида Меморандум имзоланди

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти нафақат ички балки, халқаро фаолиятга ҳам эътиборни кучайтирмоқда. Шу кунларда, Жамият Бошқаруви раиси С.Отамуратов дунёдаги ҳамда чех суғурта компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашиш мақсадида Прага шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф доирасида хатарларни суғурталаш бўйича Марказий ва Шарқий Европа “Aon” компанияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Музокаралар натижасида қайта суғурталаш соҳасида икки томонлама келишув битими имзоланди.


Мазкур Меморандумга кўра, келгусида суғурта йўналишида инновацион фаолиятни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хатарларни суғурталаш, илм-фан, инвестициявий лойиҳалар, технологиялар, илмий-тадқиқот ва ўзаро тажриба алмашиш ишлари ҳам муҳокама қилинади.

Бугунги кунда “Aon” — профессионал хизмат кўрсатувчи дунёдаги етакчи суғурта компанияси бўлиб, унинг 120 мамлакатда тахминан 50 000 ходими мавжуд. Бош қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг жаҳондаги нуфузли компания билан ҳамкорлиги Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, турли соҳадаги хатарларни қоплашда молиявий барқарорлик ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзагросуғурта” АЖ
Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example