ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Қайси банк Инвестицион фаол?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари ва Марказий банки Раиси томонидан 2019 йил 23 январда тасдиқлаган, Тижорат банкларининг 2019 йилда инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган “Йўл харита”сининг 21 ва 22 бандларига асосан ишлаб чиқилган Методология мезонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси банклари Ассоциацияси ва “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги томонидан тижорат банк­ларининг 2019 йил 9 ойлик инвестицион фаоллик даражаси ўрганилди.


Унга кўра, 2019 йилнинг 9 ойи якуни бўйича тижорат банкларини инвестицион фаоллик рейтингини аниқлаш, банклардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни умумлаштириш натижасида аниқланди.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Республикада фаолият юритаётган 30 та тижорат банкидан 26 та банк томонидан 16 590 та 117 369,4 млрд. сўмлик инвестицион лойиҳа молиялаштириш учун танлаб олинган. Танлаб олинган лойиҳаларни 3 515 таси ёки 10 034,6 млн. АҚШ долларилик объектларни хорижий кредит ҳисобидан (шу жумладан, 2 354 та объект ёки 4 818 млн. АҚШ долларилиги банк­лар томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий кредитлар ҳисобига) молиялаштириш режалаштирилган. 22 553 млрд. сўмлик 13 076 та лойиҳа миллий валютада, шу жумладан, 18 234 млрд. сўмлик 10 687 та лойиҳа банкларнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.

Тижорат банклари томонидан молиялаштириш учун танлаб олинган жами инвестицион лойиҳаларни 3 526 млрд. сўмлиги 1 007 та объектни сотиб олиш учун, 38 530 млрд. сўмлиги 4 763 та объектни қуриш, 10 749 млрд. сўми 2 611 та объект­ни реконструкция қилиш ва 51 920 млрд. сўми ускуна ва механизмлар сотиб олиш учун режалаштирилган.

Банклар томонидан шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига, 98 566 млрд. сўм режага нисбатан 84% маблағ ўзлаштирилган (шу жумладан, 16 672 млрд. сўм миллий валютада ва 8 743 млн. АҚШ долларига тенг маблағ хорижий валютада, шундан 6 485 млн. АҚШ доллари банклар томонидан тўғридан-тўғри жалб қилинган кредитлар ҳисобигадир).

Жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра банклар томонидан молиялаштирилган инвестицион лойиҳалардан 10 131 та объект ишга туширилган ва 80 595 та янги иш ўрни яратилган. Ишга туширилган корхоналар томонидан 56 263 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Маҳсулотни 50 104 млрд. сўмлиги истеъмолчиларга сотилган, шу жумладан, 1 735 млн. АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган.

Тижорат банкларни инвес­тицион фаоллик рейтингини аниқлаш методологиясига мувофиқ, 2019 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Сифат ва даромадлилик кўрсатгичлари бўйича кўзда тутилган 40 балдан 28,2 бал тўплаган, Хатарлар билан боғлиқ кўрсатгичлари бўйича кўзда тутилган 25 балдан 24,1 бал тўплаган, Самарадорлик кўрсатгичлари бўйича 20 балдан 19,6 балга эришган, Ҳажмий кўрсатгичлар бўйича 15 балдан 13,1 бал олган жами 85,6 бал тўплаган

“Ўзсаноатқурилишбанки” рейтинг рўйхатини биринчи поғонасини эгаллади. 82,4 бал тўплаб Акционер тижорат Ипотека банки иккинчи ўринга ва 81,4 бал тўплаган Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

 

Банк номи

Банкларнинг тўплаган баллари

Банкнинг

якуний

бали

Сонли ва ҳажмий кўрсаткичлар гуруҳи бўйича (макс. -15)

Самарадорлик кўрсаткичлари гуруҳи бўйича (макс. - 20)

Хатарлар билан боғлиқ кўрсаткичлар гуруҳи бўйича (макс. - 25)

Сифат ва дарамадлилик кўрсаткичлари гуруҳи (макс. - 40)

1

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ

13,55

19,59

24,11

27,79

85,0

2

“Ипотека-банк” АТИБ

11,60

17,79

21,39

31,17

82,0

3

ЎзР МБ ТИФ

12,42

18,83

20,16

29,66

81,1

4

“Асака” АТБ

12,54

17,93

19,54

30,34

80,4

5

“Қишлоқ қурилиш банк” АТКБ

11,15

17,52

17,66

25,79

72,1

6

“Ипак Йўли” АИТБ

10,81

15,24

19,14

26,28

71,5

7

“Агробанк” АТБ

9,04

11,93

21,45

27,24

69,7

8

“Invest Finance Bank” АТБ

8,00

13,17

22,72

25,59

69,5

9

Туронбанк” АТБ “

9,51

6,69

22,30

25,17

63,7

10

АТ Халқ банки

9,68

14,07

18,39

21,52

63,6

11

“Asia Alliance bank” АТБ

8,97

15,38

17,08

21,93

63,4

12

АТ “Алоқабанк”

9,46

15,10

17,18

19,86

61,6

13

“Трастбанк” ХАБ

9,33

11,38

12,77

26,28

59,8

14

“Капиталбанк” АТБ

9,08

12,34

13,39

23,86

58,7

15

“Ориент Финанс” ХАТБ

7,30

11,03

12,77

25,79

56,9

16

“Микрокредитбанк” АКБ

7,57

8,83

14,00

26,21

56,6

17

“Hamkorbank” АТБ

7,16

12,76

19,54

16,97

56,4

18

АТБ “Универсал банк”

2,62

4,76

23,85

22,76

54,0

19

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ

5,00

8,62

11,54

24,55

49,7

20

“Hi-Tech bank” ХАТБ

4,19

8,41

11,54

24,34

48,5

21

“Савдогар” АТБ

4,28

8,28

11,54

24,14

48,2

22

“Пойтахтбанк” АЖ

2,81

6,21

11,54

26,83

47,4

23

“Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ

3,69

4,97

17,08

16,48

42,2

24

“КДБ Банк Узбекистан” АЖ

3,48

7,31

11,54

15,59

37,9

25

“Мадад Инвест Банк” АТБ

1,68

5,03

17,08

13,93

37,7

26

“Туркистон” ХАТБ

2,90

6,34

6,00

11,38

26,6

27

“Ravnaq bank” ХАТБ

0,00

0,00

0,00

0,00

0,0

28

“Садерат” ШБ

0,00

0,00

0,00

0,00

0,0

29

“Давр-банк” ХАТБ

0,00

0,00

0,00

0,00

0,0

 

"Ahbor-Reyting" Рейтинг агентлиги

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example