ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Ўзбекистон Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилмоқда

Наманган инвестицион банкига улушдор сифатида қўшилиш таклифи, хитойлик инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров хитойлик инвесторлар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимиз Хитой сармоядорлари учун инвестиция жозибадор давлатлардан бири сифатида мавқеи мустаҳкамланиб, яқин даврда Ўзбекистон Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилаётгани, шунингдек, Хитой инвестицияларининг вилоят иқтисодиётида улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди. Бу борада Наманган вилоятида хорижий инвесторларга, хусусан, хитойлик ҳамкорларга яратилаётган имкониятларни алоҳида эътироф этган меҳмонлар “ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга“ тайёр эканликларини билдирди.

Фото:ЎзА

Мулоқот давомида Наманган шаҳрида 4 гектар майдонда барпо этилаётган меҳмонхона, шопинг-хол ҳамда кўп қаватли турар-жой комплекси лойиҳасини амалга ошираётган ишлар жараёни ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Наманган вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги йирик лойиҳалар доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хитойлик инвестор Хунг Йуи Жен ҳамкорлари билан биргаликда Наманганда Хитой сармоясини жалб этган ҳолда молиявий фонд ташкил этиш истагида эканликларини билдирди. Вилоят раҳбарининг ташкил этилиши кўзда тутилган Наманган инвестицион банкига улушдор сифатида қўшилиш таклифи, хитойлик инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув якунида 78 гектар майдонда барпо этиладиган “Namangan city” халқаро ишбилармонлик маркази, юксалиш массивида 50 гектарлик ҳудудда қад кўтарадиган “Смарт сити” экологик тоза замонавий шаҳарча, Марғилон кўчасида 65 гектар майдонда қуриладиган замонавий турар-жойлар, меҳмонхона ва савдо маркази мажмуаси лойиҳаларида “Namangan Qianxing Invesment” компанияси иштироки кўзда тутилган ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example