ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


ЭКСПОРТ СОТУВЛАРИ ҲАЖМИ 5 БАРАВАРГА ОШДИ

Жорий йилнинг 28 октябрь – 3 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржасида 896,0 млрд. сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 340,8 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 764,2 млрд. сўмни ташкил этди. Экспорт сотувларини ҳажми 5 бараварга ошиб, 2322,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пиролиз газолинининг улуши – 30%, суюлтирилган газнинг улуши 23%, полиэтиленнинг улуши – 17%, саноат мойи улуши – 8%, ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 21% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳафта­лик ҳажми 36,3 млрд. сўмдан ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 11,5 млрд. сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 92,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 20,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 681 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 16,3% биринчи тоифадаги авторақамларга 47,9% иккинчи ва 35,8% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example