ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Хитой ва Польша билан паррандачилик соҳасидаги ҳамкорлик кенгаяди

“Ўзсаноатқурилишбанк” Бош офисида “Паррандасаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда Хитойнинг Чженцзян провинцияси Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ҳамда Польшанинг Инвестиция ва савдо агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ билан ҳамкорликда соҳани янада ривожлантириш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Паррандачилик йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий малакали мутахассислар ва экспертлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун салоҳиятли инвесторлар топиш борасидаги саъй-ҳаракатлар шулар сирасига киради.

Хитой ва польшалик қишлоқ хўжалиги вакиллари билан учрашув ҳам шу мақсадда ташкил этилиб, тадбирларда меҳмонларга Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш истиқболлари хусусида маълумот берилди. Бунда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалга ошираётган чора-тадбирлар хорижлик мутахассислар эътиборини тортди.

Фото: “Ўзсаноатқурилишбанк”

– Биз дунёнинг кўпгина давлатлари билан ҳамкорлик қилиб келамиз. Бироқ, шу кунгача ҳеч бир мамлакатда агросаноат тармоқларини ривожлантиришда банклар алоҳида ташаббус кўрсатишига гувоҳ бўлмагандик. Ўзсаноатқурилишбанкнинг паррандачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга моликдир. Бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз, – дейди хитойлик мутахассислар билан мулоқот чоғида Чженцзян провинцияси Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси вице президенти жаноб Ву Цзинхуа.

Ву Цзинхуа бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокидаги учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янгича услубда олиб боришга келишиб олишди. Бу давлатларимиз ўртасида илгари сурилаётган “Бир камар – бир йўл” ташабуси доирасида самарали кечиши таъкидланди.

Польшалик мутахассислар билан мулоқотда паррандачилик корхоналаридаги бошқарув тизими муҳокамалар марказида бўлди. Қўшма корхоналар ташкил этиш ва уларни зарур ускуна ва технологиялар билан таъминлашга келишиб олинди. Бунинг учун агентлик Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни мўлжаллагани маълум қилинди.

Меҳмонлар, шунингдек, парранда парваришлаш, тухум ва гўшт етиштирувчи объектларда бўлиб, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Фото: “Ўзсаноатқурилишбанк”

Маълумот учун. Хитойнинг Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси 1957 йилда ташкил этилган бўлиб, у ушбу соҳадаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларидан бири ҳисобланади. Академия Бош офиси Пекин шаҳрида жойлашган. Унинг таркибига 42 та институт кириб, уларда 5 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади.

Польша Инвестиция ва савдо агентлиги мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш, инвесторларга ҳуқуқий маслаҳат хизматини кўрсатиш, шунингдек, чет элда польшалик компаниялар фаолиятини тарғиб қилиш ва ривожлантириш билан шуғулланувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.

Банк Ахборот хизмати

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example