ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


“Hugo Boss” костюмлари Наманганда ишлаб чиқарилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, 7 ноябр куни Германиянинг таниқли “Hugo Boss” компанияси вакилларини қабул қилди.

Йиллик уч миллиард доллардан зийод айланмага эга бўлган “Hugo Boss” компанияси мутасаддилари Константин Соэр ҳамда Семиҳ Демир вилоят ҳокими билан бўлган учрашувда вилоятдаги текстил компанияси билан ҳамкорликда ушбу бренд остидаги костюмларнинг Наманганда тикиш бошланаётганини маълум қилишди.

“Hugo Boss” компанияси аввал Наманганни, Наманган орқали эса Ўзбекистонни таниди” десак муболаға бўлмайди” – деди “Hugo Boss” компанияси вакили Семиҳ Демир. – Вилоятдаги корхоналар томонидан тикилган костюмларнинг сифати бизни жуда ҳайратлантирди.

Фото: Наманган вилояти Ахборот хизмати

Наманган вилоятидаги текстил соҳасининг жадал ривожланиб бораётгани қайд этган Хайрулло Бозоров, биргина Наманган шаҳрининг ўзидан бир ярим мингдан зийод тикувчилик корхоналари фаолият олиб бораётганини, пахтачиликнинг бу 85 фоизи кластерларга ўтказилганини, келгуси йилдан бу рақам юз фоизга этишинини таъкидлади. Ҳозирги кунга қадар асосий экспорт МДҲ мамлакатлари бозорига йўналтирилганини айтиб ўтган вилоят ҳокими, сўнгги йилларда янги бозорлар ҳам кашф этилаётганини, “Chust tekstil” корхонаси Португалия ва АҚШга, “Iftixor kiyim sanoat” эса Германия бозорига кириб борганини маълум қилди. “Hugo Boss” каби дунё бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйишимиз, вилоят текстил саноатини янги босқичга олиб чиқади” деди Хайрулло Бозоров.

Фото: Наманган вилояти Ахборот хизмати

Учрашувда сўнгги уч йил ичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг иқтисодиёт ва ташқи савдо ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳам алоҳида қайд этилди. Семиҳ Демир ўзининг кўп йиллардан бери Ўзбекистонга келиб кетишини айтиб, “Мамлакатингизда бўлаётган ўзгаришлар аэропортданоқ сезилади. Ҳозир Ўзбекистонда аэропортда божхона ва чегара текширувидан ўтиб ташқарига чиқиш Истанбулдан ҳам осон бўлиб қолди” деди.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилиши натижасида ўзбек пахтасидан тикилган маҳсулотларга жаҳон бозорида кенг йўл берилгани, машҳур брендларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка интилаётгани ҳам учрашувда таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов ҳам иштирок этди.

Фото: Наманган вилояти Ахборот хизмати

Наманган вилояти Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example