ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати “China International Import Expo” халқаро кўргазмасида

5-10 ноябрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида иккинчи China International Import Expo 2019 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.Унда дунёнинг 64 мамлакати, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг стенди ҳам намойиш этилмоқда. Ўзбекистон миллий стенди “Country Pavilion”идан жой олган.

Кўргазмада Ўзбекистондан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзсаноатқурилишматериаллари», «Ҳунарманд», «Ўзбекистон асаларичилиги», «Ўзчармсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзбекозиковкатхолдинг» ХК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Узумчиликни ривожлантириш агентлиги каби давлат идоралари ва компаниялари ҳам иштирок этмоқда.

Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”

Эътиборлиси, халқаро анжуманда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари акс этган стенд билан қатнашди.

Халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистонда тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ривожи, соҳадаги янгиликлар хусусида тақдимот бўлиб ўтди. Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳалари бўйича учрашув ва музокалар ўтказилди.

Маълумот учун: China International Import Expo Шанхайда 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Уни ташкил этиш ташаббуси ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган «Бир камар, бир йўл» халқаро ҳамкорлик форумида илгари сурилган.

Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
Матбуот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example